Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ОДАМ САВДОСИ - ДУНЁ МУАММОСИ


1.jpgҲозирда юз минглаб эркаклар, аёллар ва болалардан фойдаланиш, уларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш ва уларнинг азобларини ўз фойдаси манбаига айлантирган инсонларнинг мавжудлиги ўта даҳшатли ва аҳлоқий номуносиб деб ҳисобланади.

Одам савдоси қулликнинг замонавий усули, қул савдосининг янги тури бўлиб, дунё миқёсига тарқалгандир. Шуниси ажабланарлики, жиноятчилар биринчи навбатда аёллар ва болалардан фойдаланмоқда.

Маълумки, одам савдоси ер юзи бўйлаб кўплаб давлатларда амалга оширилади. Маълумотларга қараганда, ҳар йили юз минглаб одамлар одам савдосининг объектларига айланмоқда.

Бугунги кунда дунёда глобал аҳамиятга эга жиноятлардан бўлган одам савдоси, демократик қадриятларнинг илдиз отишида катта тўсиқ бўлиб келаётганлиги барчамизга маълум. Юртимизда одам савдосига қарши курашиш, унинг олдини олиш ва бу борада содир этилган жиноят қурбонларини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари комплекс тарзда амалга оширилмоқда. Шу боис, бу муаммони бартараф этиш ва унинг олдини олишга давлат идораларидан тортиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, кенг жамоатчилик жалб этилган.

Бухоро шаҳар 2-сон ДНИ томонидан мактаб ва коллежларда ташкил этилаётган тадбирларда айнан юқоридаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айтиб ўтиш керакки, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорациясини ратификация қилиш тўғрисида”ги Қарори давлатимизнинг дастлабки қонуний ҳужжатларидан бири бўлиб умуминсоний қадриятларнинг мустаҳкамланишидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Бош Қомусимиз Конституцияда, мамлакатимизда инсон – жамият – давлат тизимида устунлик инсонга тааллуқлилиги, унинг манфаатлари, ҳаёти, эркинлиги, ор-номуси ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият дея эътироф этилганлиги белгилаган.

Одам савдосига қарши курашишнинг қонуний тартибга солиниши шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда самарали восита ҳисобланади. Одам савдосига қарши курашишга боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига асосан 2008 йил 8 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

1.jpgШунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 16 сентябрдаги Қонуни қабул қилиниши билан Жиноят кодексининг 135-моддаси янги таҳрирда баён этилганлиги миллий қонунчилигимизда амалга оширилган ислоҳотларимизнинг асосий принципи – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш эканлигини ифода этишидан далолат беради.

Зеро, одам савдосига қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда ҳуқуқшунос мутахассислар олдига ўзига хос амалий ва назарий вазифаларни қўяди. Шундай экан, бундай қонунлар мазмун-моҳиятини, уларнинг олий қадрият ҳисобланган инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига хизмат қилишга қаратилганлигини халқимизга етказиш билан боғлиқ кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот муҳим ўрин тутиши тадбирларда сўзга чиққанлар томонидан таъкидлаб ўтилмоқда.

Тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб берилди.