Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА


Миллатимиз маънавий илдизларига назар ташлаганда комил шахс тарбияси азалий қадрият сифатида намоён бўлади. 1.jpg

Президентимиз таъбирлари билан айтганда, “Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, биз бошлаган ишларни давом эттиришга қодир бўлган, ҳар томонлама соғлом авлодни енгиб бўладими? Бугун биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга етишда ана шу навқирон авлодимиз ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди”.

Эртанги кунимизни янaдa юксaлтиришгa мустaҳкaм зaмин ярaтиш, бoшлaнгaн буюк ишлaрни дaвoм эттиришгa куч-қудрaти етадигaн, ҳeч кимдaн кaм бўлмaсдaн ҳaётгa кириб кeлaётгaн етук вa бaркaмoл, мустaқил фикрлaйдигaн янги aвлoдни кaмoл тoптириш oлдимизгa қўйилгaн буюк мaқсaдлaрдан биридир.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда Бухоро туман ФҲДЁ бўлими томонидан тумандаги спорт мактабида “Соғлом она ва бола” йилида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда уларни қонунчиликдаги янгиликлардан, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларидан хабардор этиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг турли экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун маънан ва ахлоқан тарбиялаш, катта ҳаётга тайёрлаш мақсадида туман халқ таълими бўлими ва “Камолот” ЁИҲ билан ҳамкорликда “Фарзандликка олишни расмийлаштиришнинг ҳуқуқий асослари. Бола ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат ҳимоясида” мавзуларида ҳуқуқий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда махсус спорт мактаби ўқувчиларига кўргазмали стендлар орқали давлатимизда болалар ҳуқуқларининг кафолатлари, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция мазмун-моҳияти, таълим тизими ва ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор вазифалари батафсил тушунтириб берилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, саломатлигини таъминлаш, оила мустаҳкамлиги, турмуш фаровонлигини юксалтириш, соғлом ва баркамол улғайишига йўналтирилган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва бу жараён давом этмоқда.

1.jpgЁшларга эътиборнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши, вояга етмаганларга оид қонунлар, Президентимиз фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ижросини тўла таъминлаш, ҳаётга тадбиқ этиш натижасида таълим тизимида туб бурилиш, ижобий юксалиш кузатилди.

Хусусан, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилишга доир 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди.

Ўтган йиллар давомида Президентимиз ташаббуслари билан “Соғлом бола йили”, “Ёшлар йили”, “Сиҳат саломатлик йили” дея ҳар бир йилларга ном берилиб, “Соғлом она-соғлом бола” ғояларини ўзида мужассам этган дастурлар асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилганлиги таъкидлаб ўтилди.