Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Божхона маъмурчилиги янада такомиллаштирилди


Бухоро вилоят Божхона бошқармасида “Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодексининг мазмун-моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.1.jpg

Семинарда вилоятдаги Сенат аъзолари, адлия бошқармаси ходимлари, сиёсий партиялар вакиллари, корхона ва ташкилотлар вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар, божхона рамийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, ўтказилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Републикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодекси ишлаб чиқилди.

Ушбу кодексни ишлаб чиқишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида самарали божхона назоратини ташкил этиш, ташқи савдо операциялари ривожланишини рағбатлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш ва қўллаб қувватлаш, ташқи иқтисодий фаолият, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига максимал даражада қулайликлар яратишдан иборатлиги, мазкур кодекс Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолияти самарадорлигини оширишнинг, ички бозорни сифатсиз ва контрабанда маҳсулотларидан ҳимоя қилишнинг, хўжалик юритувчи субъектлар, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари, шу жумладан, кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарининг жаҳон бозорларига чиқиши учун қўшимча қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Янги таҳрирдаги Божхона кодекси 12 та бўлим, 59 та боб, 412 та моддадан юборат. Божхона қонунчилигини бирхиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида, Кодекс ўзида амалдаги Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг “Бож тарифи тўғрисида”ги Қонунини бирлаштирган.

Шунингдек, кодексда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни камайтириш, аниқ ва тушунарли талқин қилинмайдиган ҳуқуқий нормаларни бартараф этиш ҳисобига коррупция ва ташқи савдода мавжуд тўсиқларни кисқартириш билан боғлиқ бўлган божхона соҳасидаги тўғридан-тўғри ҳуқуқий муносабатлар назарда тутилган.

1.jpgБожхона ишининг ҳуқуқий асослари барқарорлигини таъминлаш мақсадида, Кодексда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек уларга юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар улар расман чоп этилган пайтдан бошлаб, уч ойдан олдин бўлмаган муддатда кучга киритилиши тўғрисидаги ҳуқуқий нормалар акс эттирилган.

Бундан ташқари, аввалги Божхона кодексида 16 тушунча бўлса, янги таҳрирдаги божхона Кодексида 31 тушунчалар қўлланилганлиги, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг амалга киритилиши ташқи иқтисодий фаолият соҳасида бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиши, божхона маъмурчилигини янада такомиллаштирилганлиги таъкидлаб ўтилди.