Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари


Юртимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг ҳаётга кенг жорий этилишида фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бўлмиш маҳалла институтининг ўрни муҳим аҳамият касб этади.1.jpg

Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги мусиқа ва санъат мактабида “Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан давлат ва нодавлат ташкилотлари, хусусан ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларининг ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси, тумандаги ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимига оид элликдан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан унинг фаолиятини тартибга солувчи иккита Қонун қабул қилинди.

Мустақиллик йилларида маҳалла институтини ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, моддий техник шароитини яхшилаш, ходимларнинг билим даражасини ошириб боришга жиддий эътибор қаратиб келинди. Ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ўзининг самарали натижаларини бермоқда.

Хусусан, 2013 йил 22 апрелда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонунлар янги таҳрирда қабул қилинди.

Янги таҳрирда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ташкилий асосларини янада такомиллаштиришга, уларнинг вазифалари кўламини кенгайтиришга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлашга қаратилган нормалар акс этди.

Маълумот учун 2016 йил 1 февраль ҳолатида Республикамиз бўйича жами 8447 та нодавлат ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда. Бухоро вилоятида эса бугунги кунда 584 та нодавлат ташкилотлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида мустақил амалга ошириши, шунингдек аҳолиси манфаатларини ифодалаши ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган қарорлар қабул қилиши мумкин.

Бугун Республикамизда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг айнан ижтимоий шериклик асосида фаолият юритиши республикамизнинг ҳудудларида барча соҳалардаги ривожланиш, давлат ва жамиятда тинчлик-тотувликни таъминлаш, фаровонликни оширишда ўз ўрнига эга.

1.jpgТаъкидлаш керакки, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши ҳам фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожлантирилишини таъминлаш, ўтказилаётган ислоҳотларнинг ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Шунингдек, тадбир давомида жамоатчилик назорати ва у қай тартибда амалга оширилиши мумкинлиги, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек, вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиялар, баркамол авлодни тарбиялаш, вояга етмаганлар ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш каби масалалар борасида ҳам таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида жамиятдаги тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, миллий қадриятларни ривожлантириш, фуқаролар фаоллигини ошириш воситаси бўлган маҳалла институтини ҳар томонлама ривожлантириш учун барча воситалар хусусан, маҳаллий ижро ҳокимияти ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари жалб этилганлиги билдириб ўтилди.