Янгиликлар
Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик
Ғиждувон туман 1-сон ДНИ ва ФҲДЁ бўлими ташаббуси билан Ғиждувон Агросаноат коллежида “Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Тадбирда Ғиждувон туман ҳокимлиги, туман ДНИ ва ФҲДЁ бўлими ходимлари, шунингдек, Ғиждувон Агросаноат коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.
Таъкидланганидек юртимизда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, ижтимоий-маънавий соҳасидаги янгиланишлар жараёнлари ўзининг самарасини бермоқда. Амалга оширилаётган барча ишларимизда – бу иқтисодий сиёсатимизни шакллантириш масаласи ёки иқтисодиётни ислоҳ ва модернизация қилиш дастурини хаётга тадбиқ этиш бўладими, ижтимоий соҳа, таълим тизимида эртанги ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган муҳим йўналишларни белгилаб олиш бўладими – буларнинг барчасида биз учун энг асосий ва ҳал қилувчи ўринда турадигани – инсон манфаатларининг устиворлигидир.
Республикамизда бу борада қабул қилинаётган қонун ва қонуности хужжатлари, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, авваламбор соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, умуминсоний қадриятларни ўз ичида мужассамлаштирган миллий ғояни шакиллантиришга қаратилмоқда.
Хусусан, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилишга доир 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди.
Шунингдек, 1993 йил 7 майда "Сoғлoм aвлoд учун" oрдeни таъсис этилди вa шу нoмдaги xaлқaрo жaмғaрмa ҳам тaшкил этилди. Муҳтaшaм спoрт иншooтлaри, кaсб-ҳунaр кoллeжлaри, aкaдeмик лицeйлaр бaрпo этишгa киришилди.
Ўқув-тарбия жараёни сифати яхшиланди, 12 йиллик мажбурий бепул таълим жорий этилди. Замонавий мактаблар қурилиб, янгиланган таълим стандартларига мувофиқ бўлмаган ўқув масканлари реконструкция қилинди ва фарзандларимизни ўз бағрига олди.
Мамлакатимизда Президентимиз томонидан “2016 йил Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги, бу борада ёшларни маънавий ва жисмоний етук қилиб шакллантиришда, уларни турли салбий таъсирларда сақлашда ҳукуматимиз томонидан тегишли қарорлар қабул қилинаётганлиги, ёшларни иқтисодиётимизнинг барча сохаларда фаол қатнашишлари учун керакли шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги, ёшларга бўлган эътиборнинг нақадар юқори эканлигини кўрсатмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг “Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт” деган сўзларида мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялашга қаратилган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ўз ифодасини топди.
Бир сўз билан айтганда, мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, ушбу вазифа жамият хаётининг барча жабҳаларида ислоҳотларни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бирига айланганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.