Янгиликлар
Ёшлар бизнинг келажагимиз
Миллатимиз маънавий илдизларига назар ташлаганда комил шахс тарбияси азалий қадрият сифатида намоён бўлади.
Эртанги кунимизни янaдa юксaлтиришгa мустaҳкaм зaмин ярaтиш, бoшлaнгaн буюк ишлaрни дaвoм эттиришгa куч-қудрaти етадигaн, ҳeч кимдaн кaм бўлмaсдaн ҳaётгa кириб кeлaётгaн етук вa бaркaмoл, мустaқил фикрлaйдигaн янги aвлoдни кaмoл тoптириш oлдимизгa қўйилгaн буюк мaқсaдлaрдан биридир.
Давлатимиз томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, саломатлигини таъминлаш, оила мустаҳкамлиги, турмуш фаровонлигини юксалтириш, ёш авлоднинг соғлом ва баркамол улғайишига йўналтирилган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва бу жараён давом этмоқда.
Ёшларга эътиборнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши, вояга етмаганларга оид қонунлар, Президентимиз фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ижросини тўла таъминлаш, ҳаётга тадбиқ этиш натижасида таълим тизимида туб бурилиш, ижобий юксалиш кузатилди.
Ўтган йиллар давомида Президентимиз ташаббуслари билан “Соғлом бола йили”, “Ёшлар йили”, “Сиҳат саломатлик йили” дея ҳар бир йилларга ном берилиб, “Соғлом она-соғлом бола” ғояларини ўзида мужассам этган дастурлар асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилди.
Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади. Асрлар давомида ўз тасдиғини топган бу ҳақиқатни тушунтириб, изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман” дея таъкидлаб, 2016 йилни юртимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилдилар.
2016 йил 9 февралда Президентимиз томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди. Унда “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғояни жамиятимизда теран англаш ва қарор топтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, оила институтини ролини оширишда давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган.
Қоровулбозор туман хотин-қизлар қўмитаси, “Миллий тикланиш” партияси туман кенгаши ва туман ФҲДЁ бўлими ҳамкорликда Қоровулбозор туманидаги мусиқа ва санъат мактабида туман саноат ва транспорт касб ҳунар коллежи ўқувчи қизлари ўртасида “2016 йил – соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг ижроси юзасидан “Биз Ватаннинг ёруғ юлдузи, келажаги порлоқ қизларимиз” мавзусида кўрик танлови ўтказилди. Кўрик-танловда саноат ва транспорт касб ҳунар коллежининг 1-курс “Настарин” жамоаси, 2-курс “Миллат таянчи” жамоаси ва 3-курс “Оқ кабутар” жамоаси қизлари 4 шарт бўйича беллашдилар.
Хусусан, 1-шарт жамоа ва жамоа аъзоларини таништирув деб номланиб, унда қизлар ўз жамоалари номини таърифлаб бердилар ва жамоа аъзоларини таништирдилар.
2-шарт онам алласи деб номланиб, қизлар ижросида аллалар янгради.
3-шарт савол-жавоб тарзида бўлиб, жамоа аъзолари 6 тадан саволларга жавоб бердилар.
4-шартда эса қизлар одам савдоси, ҳаёт йўлида адашган ёшлар ҳаётини тасвирлаб берувчи саҳна кўринишлари намойиш қилдилар.
Танлов якунига кўра, 2-курснинг “Миллат таянчи” жамоаси ғолиб деб топилиб, ташкилотчилар томонидан “Мақтов ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бир сўз билан айтганда, ташкил этилаётган бундай кўрик-танловларнинг барчаси соғлом оилани шакллантириш ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий билимини ошириш учун хизмат қилмоқда.