Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Қонунлар адолат манбаи ва меъзонларидир


Бухоро вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Вобкент туман ФҲДЁ бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси саломатлик маркази, туман имом хатиби, туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Вобкент маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Қонунлар адолат манбаи ва меъзонлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. 1.jpg

Таъкидланганидек, демократик жамият қуриш учун мамлакатда қабул қилинаётган қонунлар адолатли бўлиши, ўзида халқ манфаатларини ифода этиши шарт. Бундай қонунларга оғишмай итоат этилсагина, жамиятда демократия қарор топади ва мустаҳкам бўлади. Чунки барча демократик институтлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонун воситасида жорий этилади.

Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири - жамият аъзоларининг қонун олдидаги тенглигини, Конституция ва қонунларнинг устунлигини таъминланганлигидир.

Шу билан бирга Конституция ва қонунларнинг пировард мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат бўлмоғи лозим.

“Қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш – бу ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган чинакам демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг муҳим шарти ҳисобланади”.

Қонун устуворлигининг моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қатор моддаларида белгилаб берилган.

Хусусан, Конституциянинг 15-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўриши кўрсатилган.

Бу борада шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Конституциянинг нормаси бошқа қонунларнинг нормаларига нисбатан устунлик характерига эга. Чунки Конституция барча бошқа қонунлар учун пойдевордир.

1.jpgШунинг учун ҳам Конституция 16-моддасида мустаҳкамланган қоидага биноан “Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас”. Агарда бирорта норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституцияга зид келадиган бўлса, у бекор қилиниши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар, шунингдек, яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳ масалалари, тўйдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг афзаллик томонлари, никоҳни бекор қилиш, ёлғиз онадан туғилган фарзандларни туғилишини қайд қилиш, оталик белгилаш каби салбий ҳолатларни олдини олиш, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида оилаларда соғлом муҳитни яратиш каби масалалар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.