Янгиликлар
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида
Вилоят адлия бошқармаси, Когон шаҳар ДНИ, Когон шаҳар ФҲДЁ бўлими ҳамкорликда Когон шаҳридаги “Туркистон” ва “Ф.Хўжаев” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Қонунлар адолат манбаи ва мезонларидир” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки кунларидан бошлаб ўзига хос бўлган тараққиёт йўли – яъни бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган эркин, очиқ демократик давлат қуриш вазифасини асосий мақсад қилиб олди.
Юртбошимиз таъбирлари билан айтганда “Биз шунчаки демократик жамият эмас, демократик одил жамият қурмоқчимиз... Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт.
Демократик жамият қуриш учун мамлакатда қабул қилинаётган қонунлар адолатли бўлиши, ўзида халқ манфаатларини ифода этиши шарт. Бундай қонунларга оғишмай итоат этилсагина, жамиятда демократия қарор топади ва мустаҳкам бўлади. Чунки барча демократик институтлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонун воситасида жорий этилади.
Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири - жамият аъзоларининг қонун олдидаги тенглигини, Конституция ва қонунларнинг устунлигини таъминланганлигидир.
Шу билан бирга Конституция ва қонунларнинг пировард мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат бўлмоғи лозим.
Тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.