Янгиликлар
Биз буюк юрт фарзандларимиз
Ўзбекистон мустаққиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорликда туман ва шаҳарларда ташкил этилган “Биз буюк юрт фарзандларимиз” фестивали ана шу эътиборнинг ёрқин далили бўлди.
Фестивал доирасида “Бу менинг ватаним”, “Ҳоким ва ёшлар”, “Депутат ва ёшлар”, “Сиз севган қаҳрамонлар”, “Замонамиз қаҳрамонлари”, “Биз соғлом турмуш тарафдорларимиз”, “Ватаним менинг фахрим”, “Интернет ва ёшлар”, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин”, “Оммавий маданият ва ёшлар манавияти” каби 20 га яқин лойиҳалар бўйича тадбирлари ўтказилди.
Уларда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим талабалари, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этдилар.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини чуқур идрок этишда ёшларни маънавиятли этиб тарбиялашда юрбошимизнинг асарлари ўзига хос дастур ҳисобланади.
“Бу менинг ватаним” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда ташриф буюрган тарғиботчи олимлар томонидан “Она ватанимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” китобининг мазмун-моҳияти янада теран тушунтирилди. “Ватаним менинг фахрим лойиҳаси доирасида жойларда пойтахтдан ташриф буюрган 80 нафарга яқин тарғибот гуруҳи аъзолари, таниқли ижодкорлар, ёзувчи ва шоирлар, кино ва театр намоёндалари, эстрада хонандалари иштирокида ўтказилган тадбирлар ёшлар билан жонли самимий мулоқотга айланди.
Тадбирларда таъкидланганидек, бугун ёшларимизга ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун жуда кўплаб имкониятлар яратилган. Навқирон авлод вакиллари қаерда яшашмасин улар Президентимизнинг эътиборида. Улар билим олиши ва ижтимоий фаолиятини намойиш қилиши учун барча имкониятлар яратилган. Бугунги ёшлар билан суҳбатлашганда, уларда жамиятда кечаётган жараёнларга дахлдорлик ҳисси ошиб бораётганлигини, юрагида шижоат, кўзларида нур устуворлигини ҳис қиламиз, улар ҳеч нарсага лоқайд эмас, бу жуда муҳим.
Шу ўринда фестивал доирасида ёшлар туман ва шаҳарлар ҳокимлари ва депутатлар билан ўтказган учрашувларда улар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига доир муҳим таклифларни ўртага ташлаганини ҳам таъкидлаш керак.
Ёшларнинг фаоллиги, якдиллиги остида кечаётган кенг кўламли лойиҳалардан иборат “Мустақиллик фарзандларимиз” якуний концерти “Бухоро” спорт мажмуасида бўлиб ўтди.