Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Ким эдику – ким бўлдик


Истиқлолга эришгач, Ўзбекистон ўзининг миллий ҳуқуқий тизимини вужудга келтиришга киришди. 25 йил тарихан ниҳоятда қисқа давр бўлсада, мамлакатимиз ҳаётида асрларга татигулик улкан ишлар қилинди. 1.jpg

Президентимиз ўз маърузаларида “Ёш авлод тарбияси марказий ўринда туриши, энг асосийси, ҳаётга кириб келаётган фарзандларимизга нафақат шароит ва имкониятлар яратиб бериш, айни пайтда уларни шу азиз Ватанга муносиб фарзанд бўлишга даъват этиш “менинг даврим келади, деб эмас, аксинча, ўз даврим, ўз келажагимни ўзим яратаман”,- деб яшашга ўргатиш ҳаёт талаби эканини таъкидлаб ўтганлар.

Йигирма беш йиллик улуғвор маррага дунё ҳамжамияти ҳайрат ва эътирофига муносиб нечоғлик улкан зафарлар ила келганимиз ўзини юрт бугуни ва эртасига дахлдор деб билган ҳар бир ютдошимиз қалбида беқиёс фахр-ифтихор туйғуларини уйғотмокда.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳри аҳолисининг маданий дам олишлари учун маданият ва спорт ишлари бошқармаси ташаббуси билан адлия бошқармаси ҳамкорликда “Ким едику ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак” мазмунида тарғибот ижодий учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда маданият ва спорт ишлари вазирлиги, адлия бошқармаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ва бошқалар иштирок этдилар.

1.jpgБухоро шаҳридаги 32-сонли меҳрибонлик уйида ва вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган учрашувлар, мастер класслар “Ким эдику ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак мазмунида юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан “Ким эдику ким бўлдик” деган шиорнинг мазмун-моҳияти очиб берилди. Хусусан, мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадлари тўғрисида айтиб ўтилди.

Худди шундай тадбирлар Бухоро маданият коллежида, шунингдек, вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ташкил этилиши ва самарали ўтказилиши режалаштирилган.