Янгиликлар
Сиз қонунни биласизми?
Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йил 21 декабрда тасдиқланган “Вилоятда 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ Бухоро Иқтисодиёт ва банк коллежида ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган “Сиз қонунни биласизми” танловининг Бухоро вилоят босқичи ўтказилди.
Танловда вилоят саралаш босқичи учун 13 жамоа, жами 104 нафардан ортиқ ўқувчилар белгиланган шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.
Тадбир давомида жамоалар ўзи таҳсил олаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида яратилган шароитлар, илмий ижод ва малакавий изланишлар учун мавжуд имкониятлар, Ўзбекистоннинг янги тарихи даври тараққиёти, сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-сиёсий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бердилар. Шунингдек, юксак маънавиятли баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини оддий ва халқчил тарзда ҳамда бадиий чиқишлар ва саҳнавий кўринишлар орқали намойиш этиб, тегишли таклиф ва мулоҳазарларини билдирдилар.
Танловда ғолибликни қўлга киритган Бухоро шаҳар Солиқ коллежининг “Раёсат” жамоаси кўрик-танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, эртанги кунимизни янaдa юксaлтиришгa мустaҳкaм зaмин ярaтиш, бoшлaнгaн буюк ишлaрни дaвoм эттиришгa куч-қудрaти етадигaн, ҳeч кимдaн кaм бўлмaсдaн ҳaётгa кириб кeлaётгaн етук вa бaркaмoл, мустaқил фикрлaйдигaн янги aвлoдни кaмoл тoптириш oлдимизгa қўйилгaн буюк мaқсaдлaрдан биридир.
Давлатимиз томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, саломатлигини таъминлаш, оила мустаҳкамлиги, турмуш фаровонлигини юксалтириш, соғлом ва баркамол улғайишига йўналтирилган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва бу жараён давом этмоқда.
Ёшларга эътиборнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши, вояга етмаганларга оид қонунлар, Президентимиз фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ижросини тўла таъминлаш, ҳаётга тадбиқ этиш натижасида таълим тизимида туб бурилиш, ижобий юксалиш кузатилди.
Хусусан, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилишга доир 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мустаҳкам ҳуқуқий база яратилганлиги айтиб ўтилди.
Кўрик-танловда ғолиб бўлган жамоаларга “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши томонидан “Фахрий ёрлиқ”лар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.