Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ишлар сарҳисоб қилиниб, вазифалар белгиланди


Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳайъатининг бошқарма ва унинг тизимига кирувчи туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2016 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 1.jpg

Йиғилишда раислик қилувчи томонидан дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 1-чорак якунлари юзасидан бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиш, шунингдек, жорий йилнинг 22 апрель куни Адлия вазирлигида 2016 йил 1-чораги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишдаги асосий масалалар тўғрисида гапириб ўтилди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан ҳисобот даврида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Жумладан, бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 70 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинди, Адлия вазирлигига қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан 70 та таклиф тақдим қилинди.

Бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда шартномавий муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, ҳисобот даврида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 11 412 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 2 985 таси тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида, 5 356 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 2 762 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 217 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 92 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 135 та тақдимнома киритилган.

1.jpgТадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 20 млн 276 минг 600 сўмлик 84 та даъво аризалари киритилган.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбарининг маърузаларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш ҳамда қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказиш, туман ва шаҳар ҳокимликлари қарорлари лойиҳаларини ўз вақтида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси бўйича зарур чоралар кўриш, Давлат нотариал идораларини малакали кадрлар билан таъминлаш, “Ягона дарча” марказларида бюрократик тўсиқларга йўл қўйилмасликни қатъий назоратга олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон Қарори ижроси бўйича қилиниши зарур бўлган ишлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида қилинган ижобий ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар қаттиқ танқид қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.