Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Бюджет тизими: талқин ва таҳлил


Истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳаётида асрларга татигулик улкан ишлар қилинди. Халқимизнинг фаровонлиги сезиларли равишда юксалди. Ватанимизнинг халқаро майдондаги шон-шуҳрати, обрў-эътибори кенгайди. Юртимиз, шаҳару-қишлоқларимиз, маҳаллаларимиз обод бўлмоқда, мустақил юртимиз кундан кунга гуллаб-яшнаб бормоқда. 1.jpg

Амалга оширилаётган ислоҳотлар билан биргаликда Давлатимиз ўзининг мустаҳкам бюджет тизимига эга бўлди.

Хусусан, 2014 йил 1 январдан Бюджет кодексининг кучга кириши ушбу фикримизнинг ёрқин тасдиғи бўлди десак тўғри бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 мартдаги 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими, бюджет даромадларини ғазна ижроси механизми билан тўлиқ қамраб олиниши кўзда тутилган.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги ташаббуси билан Бухоро вилоятида Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бошқармаси, ҳудудий Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаси вакиллари иштирокида “Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Адлия органлари томонидан ундирилаётган давлат божлари, герб ва бошқа йиғимларнинг чораклик ҳисоботларда тўғри акс эттирилишидаги мавжуд муаммолар, давлат божлари чораклик ҳисоботининг ҳудудий давлат солиқ инспекцияларига топширилиши юзасидан амалий семинар машғулоти ўтказилди.

Тадбирда адлия вазирлиги марказий бухгалтериясининг бош бухгалтери Т.Бекбўтаев, шу билан бирга вилоят Молия, Ғазначилик Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаси вакиллари, шунингдек, вилоятдаги ДНИ ва ФҲДЁ органлари ходимлари, манфаатдор идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

1.jpgСўзга чиққанлар томонидан ўқув семинарини ўтказишдан асосий мақсад бюджет тизимидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жойлардаги ижроси, ундирилаётган давлат божлари, герб ва бошқа йиғимларнинг ойлик ва чораклик ҳисоботларда тўғри акс эттирилишидаги мавжуд муаммолар, давлат божлари чораклик ҳисоботининг ҳудудий давлат солиқ инспекцияларига топширилиши, шунингдек, бюджет тизими, бюджет даромадларини ғазна ижроси механизми билан тўлиқ қамраб олиниши юзасидан тушунчалар бериш ҳамда жойлардаги юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш ва келгусида уларни олдини олишдан иборат эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.