Янгиликлар
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи
Бухоро шаҳридаги Малака ошириш институтида “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Унда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, адлия бошқармаси, халқ таълими бошқармаси, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.
Анжуманда қайд этилганидек, Мустақиллик йилларида, ҳаётимизнинг барча соҳа ва жабҳаларини демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилиш, иқтисодий ва сиёсий соҳаларни либераллаштириш жараёнлари йўлида катта аҳамиятга эга бўлган қонун ва қонунчилик нормалари қабул қилинди. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг мутлақо янги концепцияси яратилди. Юртимизда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнлари кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан муносиб баҳоланди.
Бизнинг ҳамма ишларимизда–бу иқтисодий сиёсатимизни шакллантириш масаласи ёки иқтисодиётни ислоҳ ва модернизация қилиш дастурини хаётга тадбиқ этиш бўладими, ижтимоий соҳа, таълим тизимида эртанги ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган энг муҳим йўналишларни белгилаб олиш бўладими – буларнинг барчасида биз учун энг устун ва ҳал қилувчи ўринда турадиган – инсон манфаатларининг устиворлигидир.
Республикамизда бу борада қабул қилинаётган қонун ва қонуности хужжатлари, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, авваламбор соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, умуминсоний қадриятларни ўз ичида мужассамлаштирган миллий ғояни шакллантиришга қаратилмоқда.
Таъкидланганидек, Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан 2008 йилда “Бола ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисида”ги, “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш ҳақида”ги, “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги, 16 апрель куни “Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун хужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, и “БМТнинг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини тўлдирувчи Одам савдосининг, айниқса аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақидаги Протоколни ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари қабул қилинди.
Мамлакатимизда Президентимиз томонидан 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги, бу борада ёшларни маънавий ва жисмоний етук қилиб шакллантиришда, уларни турли салбий таъсирларда сақлашда ҳукуматимиз томонидан тегишли қарорлар қабул қилинаётганлиги, ёшларни иқтисодиётимизнинг барча сохаларда фаол қатнашишлари учун керакли шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги, ёшларга бўлган эътиборнинг нақадар юқори эканлигини кўрсатмоқда.
Давлатимиз рахбарининг “Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт” деган сўзларида мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялашга қаратилган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ўз ифодасини топди.
Мамлакатимизда истеъдодли, иродали, ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган ёшларимиз кўпчиликни ташкил қилади. Уларга билдирилаётган ишонч ва ғамхўрликни теран ҳис қилган ҳолда, ҳалқимиз, Президентимиз катта умид боғлаётганини яхши англашимиз лозимлиги айтиб ўтилди анжуманда.