Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Фермер хўжалиги манфаати йўлида


Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Қоракўл туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини харид қилиш ва ундан фойдаланиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 15 декабрдаги қарори) қарорлари мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

1.jpgТадбирда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат бошқаруви органлари, адлия бошқармаси ходимлари, қишлоқ хўжалигига даҳлдор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, фермер хўжалиги раҳбарлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида тумандаги қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассисларига ҳамда туманда фаолият кўрсатиб келаётган мева сабзавот харид қилувчи агрофирма раҳбарларига 2016 йил 12 апрелдаги Қарорининг мазмун-моҳияти, мазкур қарорнинг мақсади, яъни мева сабзавот етиштирувчилар томонидан давлат буюртмаси асосида тузиладиган контрактация шартномаларининг аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, мева сабзавот маҳсулотларини агрофирмалар томонидан “Мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини харид қилиш ва ундан фойдаланиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорда белгилаб берилган маҳсулот ҳажмларини харид қилишда қайта ишлаш, заҳира ва экспорт қилиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчилар, шу жумладан, фермер хўжаликлари билан тузиладиган мева сабзавот етиштириб бериш учун тузиладиган контрактация шартномаларини тузилишида алоҳида аҳамият қаратиш лозим.

Бундан ташқари, тадбирда иштирок этган туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси аъзоларига Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 15 декабрдаги 362-сон қарори) 34-сонли қарори юзасидан, жумладан, мазкур қарор билан фермер хўжаликларига ер ажратиш бўйича амалга киритилган тартиб, яъни ҳудудларда ер ажратиш бўйича ўтказиладиган танловларда бевосита фермерлар кенгашининг ҳамда туман халқ депутатлари кенгашларининг маъсулиятининг оширилганлиги, фермер хўжаликлари ташкил этиш учун ёки ер майдонларини кенгайтириш учун танловга қатнашувчи талабгорларнинг танланишида адолатлилик принципи устуворлиги таъминланиши кўзда тутилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўтказилган давра суҳбатида йиғилганларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб иштирокчилар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Суҳбат қизғин баҳс ва мунозара руҳида ўтиб, корхона ва ташкилот раҳбарлари томонидан шунга ўхшаш давра суҳбатларини ўтказиб туриш тўғрисида келишиб олинди.