Янгиликлар
Эрта турмушнинг салбий оқибатлари
Ғиждувон туман маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирда туман ФХДЁ бўлими, хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси, Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати, диний ишлар вакиллари ҳамда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбир давомида йиғилганларга эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари, оила масълиятини ҳис этиш, никоҳ ёшига етмаган қизларни турмушга узатишда учраётган муаммолар тўғрисида, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2013 йил 1 майдан кучга кирган қонунга асосан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ муносабатларига киришиш, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни турмушга чиқариш ёхуд уйлантириш, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш учун жиноий жавобгарлик белгилангани хусусида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, сўзга чиққанлар томондан экологик вазиятда туғиш ёшига ва туғруқ орасидаги вақтга эътибор бермасликдан, камқонликдан касалманд болаларни дунёда келаётганлиги бу эса энг аввало оиладаги соғлом муҳитни бузулишига, келажакда касалманд ва ногирон фарзандларнинг кўпайишига ва ажримларга сабаб бўлаётганлиги эрта турмуш қуришнинг асоратларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Ўсиб келаётган ёш авлодга яратилаётган шарт-шароитлар, бу имкониятлардан фойдаланишда ёшлардан талаб қилинаётган илм олиш ва касб ўрганишга бўлган интилишларни кучайтириш, коллежларда мавжуд бўлган кутубхоналардаги адабиётлардан, ахборот ресурс марказларидаги компьютер техникаларидан унумли фойдаланишга, мамлакатимиз мустақиллигини янада мустаҳамлаш йўлида муносиб ҳисса қўшишлари лозимлиги таъкидланди.
Тадбир якунида ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олинди.