Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Давлат хизматларини кўрсатишда “Ягона дарча” марказларининг қулайлиги


Адлия вазирлиги ташаббуси билан Бухоро шаҳрида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси мажлислар залида амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда ҳукумат топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ” билан ишлаш амалиётини “Ягона дарча” марказлари ходимларига тушунтириш, 1.jpgшунингдек Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид” Қўлланманинг тақдимотини ўтказиш юзасидан семинар машғулот бўлиб ўтди.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат бошқаруви органлари, “Ягона дарча” марказларининг ходимлари, давлат хизматлари кўрсатувчи ва давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи бошқа ташкилотларнинг вакиллари, тадбиркорлик субъектлари, ННТ вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ўқув семинарини ўтказишдан асосий мақсад, жойлардаги тадбиркорлик субъектлари, марказ ходимлари ва давлат хизматларини кўрсатувчи идоралар вакилларига қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ”дан фойдаланиш тартибини ҳамда тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишни тушунтиришдан иборатдир.

Бундан ташқари, ўқув семинарида тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан берилган топшириққа асосан манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамкорлигида амалга оширилган тадбирлар ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, бугунги кунда:

- “Ягона дарча” марказлари аҳоли бориш учун қулай бўлган туман ва шаҳар марказларига жойлаштирилди.

- марказларнинг моддий техник базаси мустаҳкамланди.

- марказларнинг кадрлар заҳираси шакллантирилиб, улар малакали мутахассислар билан тўлдирилди;

1.jpg- “Ягона дарча” марказлари билан давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали амалга оширилиши белгиланди. Худди шундай яна кўплаб чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси бажарилди.

Бундан ташқари, ҳар ойда ҳудудий адлия органларининг масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўхатидан ўтказиш ва “Ягона дарча” марказлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини мазмун-моҳияти бўйича жойларда тадбиркорлик субъектлари учун “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтмоқда.

Тадбир баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.