Янгиликлар
Ёшлар бизнинг келажагимиз
Жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан одамларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқдир. Юксак ҳуқуқий маданият — демократик жамият пойдевори ва ҳуқуқий тизимнинг етуклик кўрсаткичидир.
Шу муносабат билан, бугунги сиёсий-ҳуқуқий воқеликни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар тарғиботини тубдан яхшилашга йўналтирилган мақсадли кенг кўламли чора-тадбирлар аҳолининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишини, фуқароларда қонунга итоаткорлик туйғусининг янада ортишини таъминлаш алоҳида таъкидланди.
Истиқлолга эришгач, Ўзбекистон ўзининг миллий ҳуқуқий тизимини вужудга келтиришга киришди. 25 йил тарихан ниҳоятда қисқа давр бўлсада, мамлакатимиз ҳаётида асрларга татигулик улкан ишлар амалга оширилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, аҳоли ва жамият аъзоларини ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари тўғрисида объектив маълумотларни етказиш, фуқароларни давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган сўнгги ўзгаришлардан хабардор қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, ушбу қарор ижроси юзасидан адлия бошқармаси томонидан 06.06.2016 йилда 197-ум-сонли буйруқ қабул қилиниб, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар режаси” тасдиқланганлиги маълум қилинди.
Тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.