Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ёшлар билан мулоқот


Когон туман ва Когон шаҳар давлат нотариал идоралари томонидан туман ва шаҳарлардаги ўрта умумтаълим мактабларда “Конституция – бош қомусимиз”, “Ёшларни оилага тайёрлаш”, “Эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш” каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди. 1.jpg

Мамлакатимиз мустақиллиги йилларида Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган сиёсатнинг устивор йўналишлари: аёлларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ролини ошириш, оилани ҳар томонлама мустаҳкамлаш, оилада ва таълим тизимида ёшларни баркамол қилиб тарбиялаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган муҳим ишларнинг негизида ҳам айнан шу ғоя ётибди. Миллат генофондини сақлаш айнан шундан бошланади. Эр ёки хотин насл-насабидаги мавжуд ирсий касалликлар келгуси авлодлар тақдири, миллат келажаги учун ҳам хавфлидир. Оиласининг бахт-саодатини, роҳат-фароғатини ўйлаган одам шу масалаларни ҳам назардан четда қолдирмаслиги шарт.

Маърузаларда эътироф этилганидек, инсон аслида бахт ва эзгулик учун дунёга келади, шу орзу-умид билан яшайди. У шу ниятга етиш учун интилиши, ғайрат кўрсатиши, яхшилик кўриши учун яхшилик қилиши лозим. Инсоннинг шаклланишида, ҳаётда ўз ўрнини топишида, эл-юрт ичида иззат-ҳурматга сазовор бўлишида, юксак одоб-ахлоқ қоидаларини ўзида мужассам этишида оила асосий ўринни эгаллайди. Оила шундай маконки, унда ҳаётнинг давомийлигини таъминловчи шахс шаклланади, этник маданият, урф-одатлар, ахлоқий миллий қадриятлар сақланади ва ривожлантирилади, жамият тараққиётини белгиловчи иқтисодий ва маънавий ҳаёт пойдевори қўйилади ва мустаҳкамланади. Оила аҳил ва тотув бўлса, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришади, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради.

Оила аҳиллиги, баркамол фарзандлар, жамият мустаҳкамлиги ва маънавий етукликнинг гаровидир. Давлатнинг қудрати – соғлом фикрли, билимли, ахлоқ-одобли, халқ, миллат, Ватан тақдири учун жонни тиккан инсонлар қўлида.

1.jpgТурмуш қуришга аҳд қилган йигит ва қизнинг ўзаро розилиги ва бир-бирига майли, муҳаббати асосида қурилган никоҳ мустаҳкам бўлади. Шу никоҳ асосида дунёга келган фарзанднинг бахти барқарордир. Фарзанд оиланинг гултожи – эр-хотин ўртасидаги муҳаббат ришталарини боғловчи қимматли кўприк. Ҳаётнинг ширинлиги, қайноқлиги, аччиқ-чучуклиги, тасодифларга бойлиги - фарзанд билан.

Юқоридаги фикрларнинг тасдиғи сифатида наслимиз ва келажагимиз соғлигию камолини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги низомига кўра барча никоҳланувчи шахслар ёшидан, нечанчи никоҳлигидан ва бошқалардан қатъий назар, тегишли тартибда тиббий кўрикдан ўтишлари ва соғликлари ҳақидаги тегишли маълумотномани никоҳдан ўтиш учун ариза берган ФҲДЁ бўлимига тақдим қилингандан кейингина, никоҳлари қайд қилинади. Келажагимиз ёшлар қўлида, шундай экан наслимизнинг соғлиги учун ҳаммамиз масъул эканлигимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.