Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Қонун ижодкорлиги фаолияти


Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмасида вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг юридик хизмат ходимлари учун “Бухоро вилоятида қонун ижодкорлиги, қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.1.jpg

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, вилоят прокуратураси, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизмати ходимлари, ички ишлар, божхона, солиқ бошқармалари, жамоат бирлашмалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад Бухоро вилоятида қонун ижодкорлиги, қонунлар ижросини ташкил этиш, ҳуқуқшунос кадрлар захирасини шакллантириш ва юридик хизмат ходимлари касбий билим кўникмаларини оширишдан иборатдир.

Таъкидланганидек, Бозор иқтисодиёти давлат органлари билан хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро муносабатида ҳуқуқий ҳужжатлар сифатли ва асосли бўлишини тақозо этади. Бу эса, аввало, давлат органларининг юридик хизматлари зиммасига катта масъулият юклайди. Кейинги йилларда юридик хизматнинг мавқеи янада ошиб, юристларга қўйилаётган талабларнинг кундан-кунга кучайиб бораётганини ҳам юқоридаги омиллар билан изоҳлаш мумкин.

Давлатимиз Раҳбари томонидан 2015 йил 23 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида ҳамда Конституциямиз қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида қонун ижодкорлиги фаолияти қанчалик долзарб эканлиги кўрсатиб ўтилди ҳамда бу фаолиятга сифат жиҳатдан янги талаблар белгиланди.

Ушбу талаблардан келиб чиқиб, ўтган йилнинг 9 декабрида ҳамда жорий йилнинг 16 мартида Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган кенгайтирилган селектор йиғилишларида ҳам қонун ижодкорлиги ва қонунлар ижросини ташкил этишдаги камчиликлар муҳокама қилиниб, уларга келгусида йўл қўймаслик бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги “Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш, шунингдек улар бажарилиши мониторинги дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2015 йил 17 декабрдаги ва 2016 йил 16 мартдаги баёнлари ижроси юзасидан вилоятда Ҳукумат дастурига қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш, бунда юридик хизмат ва бошқа таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг ўзаро иштирокини таъминлаш бўйича ягона тизим яратиш, ҳудуддаги мавжуд муаммолардан келиб чиққан ҳолда таклифлар тақдим этиш, қонунлар ва уларнинг ижроси бўйича қабул қилинган ҳужжатларни ижрочиларга ўз муддатида етказиш, қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкиллаштириш, қонунлар ижросини ўрганиб бориш ва уларнинг натижаларини йиғилишларда муҳокама қилиш ишларини тўғри йўлга қўйиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимининг 2016 йил 12 майдаги “Бухоро вилоятида қонун ижодкорлиги, қонунлар ижросини ташкил этиш, ҳуқуқшунос кадрлар захирасини шакллантириш ва юридик хизмат ходимлари касбий билим кўникмаларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, 1.jpg4 та, яъни “Бухоро вилоятида қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва киритиш тартиби тўғрисида”ги, “Бухоро вилоятида қонунларни аҳоли ва ижрочиларга етказиш тартиби тўғрисида”ги, “Бухоро вилоятида ҳуқуқ тарғиботчиларни рағбатлантириш тўғрисида”ги ва “Бухоро вилоятида ҳуқуқшунос кадрлар захирасини шакллантириш ва юридик хизмат ходимлари касбий билим кўникмаларини ошириш тартиби тўғрисида”ги низомлар тасдиқланди.

Шунингдек, қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритиш учун таклифлар тайёрланишида масъул бўлган манфаатдор ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги “Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлашда эътиборсизликка йўл қўяётганликлари ҳам кўрсатиб ўтилди.

Семинар қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, мутахассислар иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб бердилар.