Янгиликлар
Ҳарбий хизматчилар учун тадбир
Бухоро вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан Бухоро шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан шаҳардаги 59368-сонли ҳарбий қисмда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ҳар қандай давлатнинг куч-қудрати ва имкониятларига унинг армиясининг жанговор қобилияти ва жанговор тайёргарлигига қараб баҳо берилади.
Шу нуқтаи назардан истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб муҳтарам Юртбошимиз, Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони И.Каримовнинг бевосита раҳнамоликларида мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, унинг сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир бўлган, замонавий, ҳаракатчан, ҳар томонлама яхши қуролланган армияни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилгани Ватанимиз мустақиллиги, суверенитети, унинг ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлашнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилади.
Бу борада ҳарбий қурилиш, қўшинларнинг хизмат-жанговор фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги илғор хорижий тажриба ва замонавий ҳарбий санъат ютуқларини чуқур ўрганиш ва улардан фойдаланиш асосида ишлаб чиқилган, босқичма-босқич ва ўзаро боғлиқ ислоҳотларни самарали ва изчил амалга ошириш армиямизни ташкил этишнинг кўп жиҳатдан ҳал қилувчи шарти ва гарови бўлди.
Тадбирда соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этиб, “Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш”, “Оила саломатлиги – соғлом авлод кафолати”, “Никоҳ шартномаси”, “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” каби мавзулар юзасидан тушунтиришлар бердилар.
Таъкидланганидек, оила – ижтимоий, табиий омиллар асосида шаклланган кичик жамоа сифатида икки жинсга мансуб бўлган шахслар ўртасидаги муносабатларнинг бирга ҳаёт қуриб насл қолдириш, фақат фарзандни дунёга келтириш эмас, балки уларни маънавий ва жисмоний камол топтириб, ҳаётга мустақил қадам қўйишига шароит яратадиган макондир. Кейинги йилларда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги ҳаракатлар изчиллик билан олиб борилмоқда.
Соғлом турмуш тарзи иборасининг замирида инсон саломатлиги, қолаверса ёшлар келажаги ётар экан, бу жамият тараққиётининг юксалишида асосий ўринга эга бўлиши табиийдир. Ёшлар соғлом турмуш тарзи – бу фаол меҳнат, кучли жисмоний ва руҳий ҳолат, ўта хавфли ва зарарли таъсир кўрсатувчи омилларни енга оладиган, етукликка интилувчан шахснинг шаклланиш жараёнидир. Ёшлар ўртасида ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий тарғибот ишларини самарали ҳамда таъсирчан услубда амалга ошириш мақсадида ҳар бир таълим муассасасида, шу жумладан Бухоро Давлат Университетининг барчи факультетларида соғлом турмуш тарзи, шахсий гигиена, оила маънавияти, зарарли иллатларнинг соғлом бола туғилишига салбий таъсири ҳақидаги тиббий билимини оширишга қаратилган ўқув-машғулотлар жорий этилган. Бу ёшларимиз онгига соғлом турмуш тарзи тамойилларини сингдиришда муҳим аҳамият касб этади. Учрашувда шунинг учун ҳам касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари хоҳиш-истаклари остида тегишли мавзулар кенг ёритиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, ҳарбийлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар.