Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Битирувчилар учун меҳнат ярмаркаси


Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида “Қиз болани коллежни битирмасдан, ҳунар эгалламасдан туриб, кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, буни мен узоқни кўрмаслик, калтабинлик деб ҳисоблайман. 1.jpgҚиз бола, аввало, касб эгалласин, ўз фикрига эга бўлсин, ҳаётни англасин. Шундан кейин у ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топади, жамиятимизнинг фаол аъзосига айланади, эртага у қурадиган оила ҳам мустаҳкам бўлади. Бу менинг энг катта орзуим ва тилагимдир, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.

Шу нуқтаи назардан қараганда, дастурда коллеж битирувчиларини, биринчи навбатда, қизларимизни иш билан таъминлаш масаласини долзарб вазифа тариқасида кўрсатишимиз даркор” дея таъкидлаб ўтганлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги “Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг 2015/2016 ўқув йилидаги битирувчиларини бандлигини таъминлаш, амалиётини самарали ташкил этиш ва уларга тегишли амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, вилоят меҳнат бош бошқармаси, Бухоро шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари билан ҳамкорликда Бухоро нефть ва газ коллежида битирувчилар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

1.jpgУшбу меҳнат ярмаркасида шаҳардаги ишсиз фуқаролар, олий ўқув юртлари, ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этди.

Ярмаркада Бухоро шаҳридаги 66 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 380 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Иш топиш мақсадида келган битирувчиларнинг 92 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузилди. Қолган битирувчиларга меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси ва бошқа ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мутахассислар ва ташкилотлар томонидан маслаҳатлар берилди.