Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Битирувчилар учун давра суҳбати


Бухоро вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида коллежнинг ҳуқуқшунослик йўналиши битирувчиларини бандлигини таъминлаш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.1.jpg

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, Суд департаментининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят хўжалик суди, ЎМКҲТ бошқармаси масъул ходимлари, битирувчи ёшлар ҳамда ота-оналар иштирок этди.

Таъкидланганидек, ушбу тадбир коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш борасида тузилган тўрт томонлама шартномалар асосида битирувчиларни ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашашишларини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредит олишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди. Ҳозирги кунда коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, шу сабабли бу ишга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳам жалб этилиб, олдинги йилларда уч томонлама шартномалар тузилган бўлса, бугунги кунда туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда тўрт томонлама шартномалар тузилди.

Сўзга чиққанлар, мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътиборнинг юқорилиги, коллежни тамомлаб, катта ҳаёт йўлига қадам қўяётган ёшларнинг тақдири ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги, бу борада қатор амалий ишлар қилинаётганлиги, шунингдек, тўрт томонлама шартноманинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилдилар.

Шунингдек, адлия бошқармаси ва коллеж ўртасида доимий ҳамкорлик ўрнатилганлиги, ўқув жараёни ҳамда амалиётлар адлия бошқармаси томонидан назоратга олинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 13 мартдаги 51-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш юзасидан битирувчиларнинг иш билан бандлигини таъминлаш юзасидан муайян ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Жумладан, Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи қабул қилиниб, Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг 2015/2016 ўқув йилидаги битирувчиларини бандлигини таъминлаш, амалиётини самарали ташкил этиш ва уларга тегишли амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб,1.jpg режа асосида ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида адлия бошқармасида ўтказилган йиғилишда битирувчиларни бандлигини таъминлаш ва амалиётини самарали ташкил этиш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб олинди ва улар рўйхат асосида ишчи гуруҳи аъзоларига бириктирилди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда битирувчиларни вилоятдаги давлат бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотларга бириктириш бўйича зарур чоралар кўрилиб, битирувчи, иш берувчи, коллеж ва туман (шаҳар) ҳокимлари ўртасида тўрт томонлама шартномалар тўлиқ расмийлаштирилди ва тегишли тартибда уларнинг амалиёт ўташи самарали ташкил этилди.

Жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари битирувчиларнинг касбий-амалий имтиҳонлари ўтказилиб, дипломлари берилди ва бугунги кунда уларни барқарор иш жойлари билан таъминлаш чоралари кўрилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида ёшлар ўртасида турли хил иллатлар (спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ва бошқалар), эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш каби мавзуларида ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.