Янгиликлар
Энг яхши маслаҳатчи аниқланди
Бухорода маҳаллаларнинг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари тамойили асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида давлат бошқаруви органларининг кўплаб ҳуқуқ ва ваколатлари маҳаллаларга берилмоқда. Бу диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар зиммасига ҳам юксак вазифалар юклайди.
Танловда Ромитан туманидаги “Қалайчорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Рўзигул Ҳафизова ғолиб деб топилди ва у танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.