Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ишлар сарҳисоб қилиниб, вазифалар белгиланди


1.jpgБухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳайъатининг бошқарма ва унинг тизимига кирувчи туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳайъат аъзолари, бошқарма ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари ва ходимлари, ФҲДЁ бўлимлари мудир(а) ва инспекторлари, шунингдек, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этдилар.

Йиғилишда раислик қилувчи томонидан дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 1-ярим йиллик якунлари юзасидан бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиш, шунингдек, жорий йилнинг 22 июль куни Адлия вазирлигида 2016 йил 1-ярим йиллик давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишдаги асосий масалалар тўғрисида гапириб ўтилди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан ҳисобот даврида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Жумладан, бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 85 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинди, Адлия вазирлигига қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан 150 та таклиф тақдим қилинди.

Бошқармага 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида жами 358 та (75 та тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳаси фаолиятига оид, 55 та шартномавий муносабатларга оид, 138 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 81 та нотариат, ФҲДЁ, адвокатура фаолиятига оид, 9 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 271 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 124 та мурожаат ёки 46 фоизи қаноатлантирилган.

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида жами 43 та (тадбиркорликка оид 17 та, шартномавий муносабатларга оид 6 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасиги оид 15 та) мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 23 таси ёки 53 фоизи қаноатлантирилиб, 19 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда шартномавий муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 33 184 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларнинг 5 476 таси тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида, 22 048 таси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида, 4 946 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 559 таси жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва 155 таси бошқа соҳаларда аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 273 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 95 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 61 та),жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 3 та таклиф 
ва 290 та огоҳнома киритилган.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 37 млн 224 минг сўмлик 160 та даъво аризалари киритилган.

Бошқарма томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар ва берилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 30 июнь ҳолатида жами 27 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Назорат қилувчи органларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 9 та ҳолатда текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари, шунингдек, 4 та ноқонуний текширишлар аниқланган.

Бошқарманинг юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан  1 та қўшма корхона, 1 та юридик бирлашма ва 1 та солиқ маслаҳатчиси давлат рўйхатидан ўтказилди, 4 та қўшма, 1 хорижий корхона, 1 та бозор ҳамда 2 та ломбард ташкилоти таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Туман (шаҳар)лардаги “ягона дарча” марказлари туман (шаҳар) аҳолиси ва тадбиркорлар сонидан келиб чиқиб, штат бирлиги сони 109 нафар этиб белгиланди.

Марказлар 286 та ташкилий техника ва компьютер ускуналари ҳамда 501 та мебел жиҳозлари билан таъминланди ва жорий йилнинг 1 январидан 30 июнь кунига қадар жами 
2948 та давлат хизматлари “Ягона дарча” марказлари орқали амалга оширилиши таъминланди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 85 та ариза (2 та ариза ҳисобот даври бошидан қолдиқ бўлиб ўтган) кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 53 таси қаноатлантирилди, 27 таси рад қилинди ҳамда 5 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 32 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 5 та қайта давлат рўйхатига, ва 2 та ҳисоб ва 14 та қайта ҳисоб рўйхатига олинди.

Нотижорат ташкилотларнинг 33 тасида, диний ташкилотларнинг 6 тасида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида жами 39 та тақдимнома, 1 та маъмурий баённома ҳамда 6 та маъмурий таклиф киритилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар томонидан адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этиш аҳволи ўрганиб чиқилиб, мазкур ҳисоботларга асосан ташкилотларнинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги таҳлил қилинди. Ҳисоботлар таҳлили бўйича жами 13 та тақдимнома ва 5 та огоҳнома киритилди.

1.jpgНодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 1 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга асосан 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бошқарма томонидан жами 3006 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 386 таси ОАВ орқали (104 та телевидение, 86 та радио, 110 та газета ва журналларда ҳамда 86 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 1226 маротаба давра суҳбати, 481 маротаба семинарлар ўтказилган.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбарининг маърузаларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш ҳамда қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказиш, туман ва шаҳар ҳокимликлари қарорлари лойиҳаларини ўз вақтида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси бўйича зарур чоралар кўриш, Давлат нотариал идораларини малакали кадрлар билан таъминлаш, “Ягона дарча” марказларида бюрократик тўсиқларга йўл қўйилмасликни қатъий назоратга олиш бўйича қилиниши зарур бўлган ишлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида қилинган ижобий ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар қаттиқ танқид қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.