Янгиликлар
Мустақиллик берган ҳуқуқ ва имкониятлар
Мустaқиллик биз учун ҳaётимизнинг мaънo-мaзмунини бутунлaй ўзгaртиргaн, тaриxимиздa янги сaҳифa oчгaн буюк вoқea бўлиб, миллий дeмoкрaтик дaвлaт қуриш, бaрчa мaмлaкaтлaр вa xaлқлaр билaн тенг бўлиб, фaрoвoн ҳaёт бaрпo этиш йўлини oчиб бeргaни билaн қaдрли вa мўтaбaрдир.
Истиқлол ҳар бир юрт, фуқаро учун энг олий неъмат, уларнинг барча соҳадаги эркинлиги, ҳуқуқларининг кафолати, ўз интилишлари, қизиқиши ва ҳаракатларини мутлақо эркин, мустақил амалга ошириш демакдир. Шу боис, унинг шукуҳи ҳар йили инсонлар қалбига ўзгача байрамона кайфият олиб киради.
Президентимиз “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли асарларида “Мустақиллик биз учун аввало ўзлигимизни англаш, инсоний қадримизни, урф-одат ва қадриятларимизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимиз, азиз-авлиё ва алломаларимизнинг табаррук номлари ва меросини, ғурур ва ифтихоримизни тиклаш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятлар очиб берганини алоҳида таъкидлаш зарур”, — дея таъкидлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Адвокатлар палатасига “Аҳолининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган кенг тарғибот ишларини олиб бориш” мавзусида давлат ижтимоий буюртмаси ажратилган.
Ушбу буюртмага асосан жорий йилнинг 12 август куни Вобкент туман ҳокимлигида “Мустақиллик берган ҳуқуқ ва имкониятлар” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилоят минтақавий вакили, вилоят адлия бошқармаси, вилоят Адвокатлар палатаси, прокуратура, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, шунингдек, ўзини ўзи бошариш органлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Таъкидланганидек, истиқлолга эришгач, Ўзбекистон ўзининг миллий ҳуқуқий тизимини вужудга келтиришга киришди. Бугун Ўзбекистонда барча соҳаларда эришилаётган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда.
Бу каби ютуқларни узоқ давом эттириш мумкин. Албатта, ушбу жараёнлар шу заминда яшовчи ҳар бир юртдошимиз кўнглида фаҳр ва ифтихор туйғусини уйғотади. Мана шундай тинч, мустақил, фаровон ҳаётнинг қадрига етиб яшаш, унинг бойликларини асраб-авайлашни бурч деб билиб, бундан кейин ҳам унинг гуллаб яшнашига ва тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшиш ҳар биримизнинг асосий вазифамиздир.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон эришган ютуқлардан яна бири юртдаги тинчлик ва барқарорликдир. Зотан қисқа давр – 25 йил давомида эришилган ютуқлар ўзининг оламшумуллиги билан киши қалбида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотади. Шу билан бирга, Ўзбекистон босиб ўтган йўл, бир мақсад йўлида собитқадамлик, қатъият ва ҳамжиҳатлик билан узоқни кўзлаб, пухта ўйланган ислоҳотлар натижаси қисқа вақтга нисбатан каттароқ ютуқларни қўлга киритиш мумкинлигини жаҳон ҳамжамиятига исботлаб берди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.