Янгиликлар
Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик омили
Маълумки, ҳар қандай давлатда ҳам нодавлат нотижорат ташкилотларни ташкил этиш ва фаолият юритиши учун қонуний асослар яратилмасдан жамиятнинг ривожланишини тасаввур қилиб бўлмайди.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг принциплари конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилди ва уларнинг кенг ривожланиши учун ташкилий-ҳуқуқий асослар яратилди.
Истиқлол даврида мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини самарали фаолият юритиши учун норматив-ҳуқуқий базаларни такомиллаштиришга катта эътибор қаратилди. Бугунги кунда уларнинг ҳуқуқий мақоми, роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Мазкур семинарда вилоятдаги ноисломий диний конфессиялар вакилларига мустақиллигимизнинг аҳамиятини ва 25 йил давомида эришилган ютуқларимиз, мамлакатимизда виждон эркинлигини ва диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилди.
Шунингдек, семинар давомида давлатимизда фуқароларнинг виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар, диний ташкилотларга яратилган шароит ва имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунида белгиланган виждон эркинлигининг асосий тамойиллари, диний ташкилотлар фаолият юритиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари давлат томонидан кафолатланганлиги, диний конфессиялар вакиллари учун яратилган тенг шароитлар ва соҳага оид қонунчилик талаблари тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, адлия ва ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, вилоятда фаолият кўрсатаётган ноисломий диний конфессиялар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларининг фикр мулоҳазаларини баён қилиб ва ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.