Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Қонунлар тарғиботи


Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят рокуратураси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура, тегишли вазирлик, қўмита ва агентликлар, шунингдек, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ўртасида 2012 йилда имзоланган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандумларнинг жойлардаги ижросини ташкил қилиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон ва “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-403-сон Қонунларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси, шу билан биргаликда вилоятдаги маҳаллий ва давлат бошқаруви органлари, олий таълим муассасалари юридик хизмати ходимлари иштирок этди.

Муайян қонун қабул қилинаётган вақтда ижтимоий муносабатларни айнан унда белгилаб қўйилган тарзда тартибга солишни ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзи тақозо қилади. Шундай экан, ижтимоий муносабатлар ривожланиб борган сайин қонунларимиз ҳам шунга мос равишда ўзгаради ёхуд уларнинг айримлари янги таҳрирда қабул қилинади.

Бунга мисол тариқасида Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 30 мартда қабул қилинган, Сенат томонидан 31 мартда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги “ Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-405-сон Қонунини келтиришмиз мумкин. Мазкур қонун жами 26-моддадан иборат бўлиб ушбу қонун билан 17 та Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, 7 та Ўзбекистон Республикасининг кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Шу нуқтаи назардан, ижтимоий муносабатлар тез ривожланиб бораётган ҳозирги шароитда, республикамизда кечаётган сиёсий-ҳуқуқий жараёнларнинг ҳам унга мос равишда такомиллашиб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларимиз ҳам шунга мос равишда ўзгармоқда. Хусусан ушбу қонун билан ҳудудларда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширишда ички ишлар органларига ёрдам кўрсатиш бўйича жамоат ташкилотларининг ваколатлари кенгайтирилди. Шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг (ижарага бериш, текин фойдаланиш ва бошқа шартномаларнинг) мавжудлиги юзасидан назоратни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш ҳам қайд этилди.

Семинарда Уй-жой кодекси, Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, шунингдек, бошқа бир қатор қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида, шунингдек, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси тўғрисида яна бир бор атрофлича тушунчалар берилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассисислари томонидан жавоблар берилди.