Янгиликлар
“Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
Бугунги кунда жаҳон миқёсидаги глобаллашув, ахборот-коммуникация технологиялари даври, қолаверса, ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган, тобора кучайиб бораётган талабларни хисобга олмаслик мумкин эмас. Бундай жараёнлар шиддати юристлар, журналистлар, қолаверса илмий изланувчилардан юксак билим ва тажриба, профессионал маҳоратни тақозо қилади.
Ана шу нуқтаи назардан Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Энг яхши мақолалар” танлови ўтказилди.
Танловга тақдим этилган материаллар экспертлар гуруҳи ва танлов комиссияси томонидан атрофлича ўрганилди. Ғолибларни аниқлашда комиссия аъзолари холислик, адолатлилик, очиқлик тамойилларига таяндилар.
Танлов комиссиясининг тегишли қарорига биноан жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш борасида самарали фаолият кўрсатаётган ва танловда фаол иштирок этган яна бир гуруҳ ходимларга Адлия вазирлигининг ташаккурномаси билдирилди.
Бундай тадбирлар адлия органлари ва муассасалари зиммасидаги хуқуқий маърифат ва тарғиботга оид фаолиятни янада кучайтириш, ходимларнинг бу йўналишдаги ишлари самарадорлигини ошириш, изланишларини рағбатлантиришга хизмат қилади.