Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ҳуқуқий хизмат самарадорлиги ошмоқда


Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятида инсон ва унинг манфаатлари устувор экан, биз кўзлаган мақсадларга эришишда ҳаётимизнинг таянчи ва суянчига айланган оиланинг ўрни бениҳоя каттадир. 1.jpg

Истиқлолнинг даслабки йиллариданоқ, мамлакатимизда оила манфаатларини ҳимоялашнинг ҳуқуқий, маънавий - ахлоқий асосларини умуминсоний ва миллий қадриятлар муштараклигида янада бойитиш, чуқур билимли, касб-малакаси шаклланган маънавий ва жисмоний соғлом авлодни вояга етказиш борасида кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди. Хусусан, Конституциямизда алоҳида бобда оиланинг ижтимоий мақоми аниқ белгиланди. Оила, фуқаролик, уй-жой кодеслари ва бошқа қонун ҳужжатлари оилавий муносабатларнинг азалий қадриятлари ўз ифодасини топди.

Шунингдек, ўтган йиллар давомида Президентимизнинг аҳоли даромадларини ошириш, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик ва оилавий бизнесни ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорлари қабул қилинди, мақсадли давлат дастурлари ҳаётга тадбиқ этилди. 1.jpg

Хусусан, ҳар бир йилга ном берилиш алоҳида аҳамиятли. Шу муносабат билан мамлакатда халқнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, фаровонлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш вазифаларини амалга оширишга ресурслар ва имкониятларни сафарбар қилиш, давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларини кенг жалб этиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш борасида мақсадли дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан адлия органлари олдига қўйилган муҳим вазифалардан бири – фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи тузилмалар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш саналади.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтган йиллар давомида Бухоро ва Когон шаҳарларида, Қоракўл, Ғиждувон, Пешку, Шофиркон туманларида ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариал идоралари учун бинолар қурилиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

1.jpgМуҳташам бинонинг очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, прокуратура, оммавий ахборот воситалари вакиллари, туман аҳолиси ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Ушбу бинолар нафақат Бухоро шаҳар ва Жондор туман аҳолисига, балки бутун вилоят аҳолиси учун ҳам байрамга муносиб совға бўлди.

Мазкур замонавий иншоотлар миллий ва замонавий архитектура ечимлари асосида қад рослаган, бинода узлуксиз электр манбаини таъминлаш мақсадида инновацион технологияга асосланган қуёш батареялари ҳам ўрнатилган.

1.jpgЯнги бинонинг очилишида сўзга чиққанлар, юртимизда оила институтининг ўрни ва аҳамияти, уни янада мустаҳкамлаш, жисмонан бақувват, маънавий баркамол навқирон авлодни тарбиялаш, шунингдек ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида сўз юритдилар.

Шундай ҳашаматли биноларнинг қурилиши давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятларнинг бир кўриниши десак муболаға бўлмайди. Ушбу ажойиб биноларимиз инсонларнинг, айниқса, ёшларнинг энг бахтиёр ва шодиёна кунларида хизмат қилиши ва ҳамиша гавжум масканлардан бирига айланиши муқаррар.