Янгиликлар
Ҳуқуқий таълим: амалиёт ва келгусидаги режалар
Шу муносабат билан Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан ушбу соҳадаги ишлар Бухоро вилояти ҳокимлиги Халқ таълими бошқармасининг масъул ходимлари иштирокида ўрганиб чиқилиб, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Бухоро шаҳридаги 17-сон умумтаълим мактабида ўрганиш якунлари муҳокамаси бўлиб ўтди.
Тадбирда адлия бошқармаси масъул ходимлари, халқ таълими бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, туман (шаҳар) умумтаълим мактаблари ҳуқуқшунос фани ўқитувчилари ва методистлари иштирок этдилар.
Таъкидланганидек, бугунги кунда таълим соҳасида давлатимиз томонидан мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган. Мамлакатимизнинг мазкур йўналишда олиб бораётган сиёсатининг мазмун-моҳияти, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги таълим-тарбия ишларини янада жонлантириш, ҳуқуқий таълимнинг сифатини ошириш ва ўсиб келаётган ёш авлодга ҳуқуқий онгни шакллантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, шунингдек ҳуқуқий таълим жараёнининг самарали ташкил қилинишига ҳар томонлама ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётган омиллар мавжудлиги айтиб ўтилди.
Шу билан бир қаторда, “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” концепциясини амалга оширишда умумий ўрта таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик фанини ўқитишда етук мутахассислар билан таъминланиши, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводлилигини янада ошириш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек ўзларининг жавобгарлигини билиши асосий вазифалардан бири эканлиги, ҳар бир ўқувчи ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини тушуниб етиши, чуқур ҳис қилиши ва қонунларнинг бузилишига йўл қўймаслиги ва ҳуқуқ соҳасидаги таълим жараёнининг бугунги кундаги Бухоро вилоятидаги аҳволи, юридик адабиётлар, дарсликлар, тўпламлар ва плакатлар билан таъминланиши, ўрганиш давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.
Давра суҳбатидаумумтаълим мактабларининг ҳуқуқ фани ўқитувчилари сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини ва кун тартибидаги масала юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтдилар.
Тадбир баҳс-музокараларга бой ва очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олдилар.
Давра суҳбатида муҳокама қилинган масалалар юзасидан умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида, Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ишларни олиб боришни янада кучайтириш, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолияти методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирлари вилоят халқ таълими бошқармасининг 2016 йил 12 майдаги 123-сон буйруғига билан тасдиқланган 2016-2017 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа асосида мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларида ҳуқуқ соҳасидаги таълим ишларининг услубий жиҳатдан таъминланишида “Маҳорат мактаблари” базасида “Маҳорат дарслари”ни Адлия идоралари ходимлари ҳамкорлигида ташкил этиш чораларини кўриш, ҳуқуқий таълим соҳасидаги амалда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида, асослантирилган тавсиялар ишлаб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинди.