Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ижро интизоми муваффақият гарови


Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, барча соҳалар қатори давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини янада либераллаштириш ва иш самарадорлигини янада ошириш борасида сезиларли ислоҳотлар амалга оширилди.

1.jpgЖумладан, давлат органларига келиб тушадиган барча турдаги мурожаатлар ва бошқа турдаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қонуний ҳал қилишнинг ҳуқуқий механизмлари янада такомиллаштирилди.

Давлат органлари фаолиятида ижро интизомини мустаҳамлаш масаласи бугунги кунда долзарб вазифага айланди.

Тартиб-интизом ҳар жойда зарур. Эзгу мақсадга ҳам, юксак самарадорликка ҳам тартиб-интизом туфайлигина эриша оламиз.

Ўз навбатида, ҳар бир давлат органининг вазифа ва функцияларини амалга оширишда ижро интизоми муҳим ўрин эгаллайди.

Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Адлия органлари ва муассасаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро назоратини ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш масалалари тўғрисида” бўлиб ўтган ўқув семинари айнан юқоридаги мавзуларга бағишланди.

Ўқув семинарида Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бўлим бошлиғи Ж.Асадов, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бўлим бошлиғи А.Ҳамидов, шунингдек, адлия бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, Суд департаментининг вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, Давлат органига келиб тушаётган ҳар бир ҳужжатни рўйхатга олиш ва унинг ижро муддатини белгилаш қатъий тартиб асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги адлия органлари ва муассасалари фаолиятида ҳам ҳужжатларни рўйхатга олиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2009 йил 30 августда тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 30 майдаги 111-ум-сон “Адлия вазирлиги тизимида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи ҳуқуқий механизм вазифасини ўтамоқда.

Ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида вазирлик томонидан “Justice” электрон ҳужжат айланиши тизими ташкил этилган.

Ҳар бир ҳужжатнинг ижро муддати ўз вақтида белгилаб қўйилади ва доимий назорат қилиб борилади. Бунда давлат органлари “Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича намунавий “Йўриқнома” асосида фаолият юритади.

1.jpgМазкур Йўриқномада бошқарув фаолиятини ҳужжатлаштириш, келган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва жўнатиш, жўнатиладиган ҳужжатларни ишлаш тартиби, ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва индекслаш қоидалари аниқ белгиланган.

Ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни ташкил қилиш тартиби ҳам мукаммал кўрсатилган бўлиб, бу ҳар бир ҳужжатнинг ўз вақтида ижро қилинишини таъминлайди.

Тадбирда сўзга чиққан Адлия вазирлиги ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари асосида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида ижро интизомини мустаҳкамлашда йўл қўйилаётган айрим камчиликларни камайганлигидан далолат бераётганлиги, айрим адлия органлари ва муассасалари томонидан ҳанузгача фаолиятига тааллуқли бўлган қарорлар ижросини ташкил қилиш бўйича ўзининг аниқ мақсадга йўналтирилган қарорларини қабул қилмаслик ёки кечиктириб қабул қилиш, уларни тегишли ходимларга муддатида ва тўлиқ етказмаслик, қабул қилинган қарорлар ва бошқа материалларни назорат тартибида ўрганиш учун вазирликка тақдим қилмаслик, шунингдек комплекс ва мақсадли текширишларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини ҳисоботларда (1 ва 2-жадвалда) акс эттиришга тизимли ёндашув мавжуд эмаслиги ва бошқа шу каби хато ва камчиликлар аниқланиб, таҳлилий маълумотномалар тузилган ҳолда камчиликларни бартараф этиш ва келгусида такроран йўл қўймаслик учун барча адлия органлари ва муассасаларига ижро учун юбориб келинаётганлиги танқид остига олинди.