Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Сайлов, мурожаат ва тадбиркорлик соҳаларидаги қонунчилик тарғиботи


Жорий йилнинг 4 декабрь куни муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.1.jpg

Сайловда қатнашиш ҳар биримиздан нафақат Конституциямиз кафолатлаб берган овоз бериш ҳуқуқини бажо келтиришни, балки фуқаролик бурчимизни чуқур англаш ва бу масалага катта масъулият билан қарашни ҳам талаб қилади.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги, 3-Бухоро округ сайлов комиссияси ва бошқа бир қатор манфаатдор идоралар билан биргаликда Бухоро шаҳар ҳокимлигида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда тадбиркорликка оид янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди.

Тадбирда адлия бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, 3-Бухоро округ сайлов комиссияси аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, прокуратура, суд, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, сиёсий партия, жамоат бирлашмалари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва ёшлар иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган 23 банддан иборат тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ушбу қарорда дастурдаги барча тадбирларнинг ўз вақтида ижро этилишини мувофиқлаштириб бориш Адлия вазирлигига юклатилган.

Мазкур қарор ижроси бўйича вилоятда ҳам тарғибот гуруҳи ташкил қилиниб, гуруҳ раҳбари этиб адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шухрат Абдухалимов ва котиб бошқарма масъул ходими Ҳомид Ҳотамовлар тасдиқланиб, вилоятда ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар адлия бошқармаси томонидан умумлаштирилаётганлиги таъкидланди.

1.jpgТадбир давомида бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва муфассал ҳал этиш энг муҳим вазифалардан бири эканлиги, шу боис миллий қонунчилигимизда фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида ўрин берилганлиги, 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиши тартибини янада такомиллаштирганлиги, ушбу қонунда нафақат жисмоний шахсларнинг, балки юридик шахсларнинг ҳам мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинганлиги, мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ қонунбузилишлар учун жавобгарлик белгиланиб, қонунда замон талабларидан келиб чиқиб, электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланганлиги, эндиликда жисмоний ва юридик шахслар белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тегишли идора ёки мансабдор шахсларга мурожаат қилиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.