Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Қонунлар тарғиботи


Маълумки, жорий йилнинг 4 декабрь куни муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.1.jpg

Сайловда қатнашиш ҳар биримиздан нафақат Конституциямиз кафолатлаб берган овоз бериш ҳуқуқини бажо келтиришни, балки фуқаролик бурчимизни чуқур англаш ва бу масалага катта масъулият билан қарашни ҳам талаб қилади.

Когон туман тиббиёт бирлашмаси, Когон туманидаги Маиший хизмат касб ҳунар коллежи ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаларида бўлиб ўтган семинар ҳамда давра суҳбатларида айнан “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда тадбиркорликка оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

1.jpgТаъкидланганидек, бугунги кунда Бухоро вилоятида 1 та сайлов округи, 501 та сайлов участкаси, 1 млн. 265 минг 163 та сайловчилар мавжуд бўлиб, улардан 60 минг 223 таси биринчи маротаба овоз берувчилардир.

Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган 23 банддан иборат тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ушбу қарорда дастурдаги барча тадбирларнинг ўз вақтида ижро этилишини мувофиқлаштириб бориш Адлия вазирлигига юклатилган.

Мазкур қарор ижроси бўйича вилоятда ҳам тарғибот гуруҳи ташкил қилиниб, гуруҳ аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар адлия бошқармаси томонидан умумлаштириб борилаётганлиги таъкидланди.

1.jpgЖорий йилнинг 31 октябрь кунига қадар вилоятда 300 дан ортиқ сайлов қонунчилигини тушунтириш юзасидан тарғибот тадбирлари (давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа учрашувлар) ўтказилган. Шундан ОАВларда 60 га яқин чиқишлар амалга оширилган.

Шунингдек, тадбиркорликнинг ривожланишига ғов бўлувчи барча тўсиқларни бартараф этиш, мансабдор шахсларнинг масъулияти ва жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортишгача кескин кучайтириш борасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш ва мамлакат иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни давом эттириш масалаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев жорий йилнинг 8 сентябрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида алоҳида таъкидлаб ўтганликлари, 1.jpgмазкур ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон фармони қабул қилинганлиги алоҳида таъкидланиб, тадбирда мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам атрофлича тўхталиб ўтилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.