Янгиликлар
Э Ъ Л О Н
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича буйруқ қабул қилинди.
Буйруқда жойларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ишлашни тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда уларнинг муаммолари ва эътирозларини жойида ҳал этиш, аҳоли билан ишлаш маданиятини ошириш, мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасигача олиб чиқмаслик юзасидан тегишли чоралар кўриш назарда тутилган.