Янгиликлар
“Ўзбекистон учун овоз бераман”
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг анжуманлар залида Адлия вазирлигининг ташаббуси билан ўтказилаетган ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида Тошкент юридик коллежи ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон учун овоз бераман” мавзусидаги викторина тадбири ташкил этилди.
Тадбир таълим муассасалари ўқувчи ёшлари ўртасида ўзаро билим алмашиш, ёшларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини яхши тушуниб етишлари ва фаоллигини оширишга ҳамда мустақил фикрлашга ўргатишга қаратилган баҳс мунозара тарзида ўтказилди.
Ушбу тадбирдан асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш уларнинг сиёсий ҳуқуқлари соҳасидаги билимларини оширишни ҳамда республикамиздаги ёшлар ва аҳолига тарғиб қилишга хизмат қилишдан иборат.
Мазкур тадбир ўқувчи ёшлар ўртасида иншолар танлови, викторина (савол-жавоб), слайдлар танлови, ўқувчилар ижодидан Ватанни мадҳ этувчи шеьрлар, имконияти чекланганларнинг сайлов ҳуқуқи мавзусидаги маърузалар асосида ташкил этилди.
Тадбир якунида танлов ғолибларига эсдалик совлағалар берилди.