Янгиликлар
Ўзбекистонда Латвиянинг “Cleantech Latvia” нодавлат ташкилоти иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Латвиянинг “Cleantech Latvia” нодавлат ташкилотини рўйхатдан ўтказди.
Штаб-квартираси Ригада жойлашган ва 2006 йилда фаолиятини бошлаган ташкилот экологик тоза технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришда жорий этишга ихтисослашган бўлиб, Латвия биотехнологиялар ассоциацияси унинг таъсисчиси ҳисобланади. Европа минтақавий ривожланиш фонди ҳамда Латвия инвестициялар ва тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилади.
“Cleantech Latvia” Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, халқ ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида илғор “яшил” технологияларни жорий этиш борасида ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда.