Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Мустақиллик моҳияти


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 июлдаги баёни ижроси юзасидан мустақиллик байрамига бағишлаб Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳарларида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар ўтказилди.IMG_4043.jpg

Маърифий учрашувларда туман ва шаҳар ҳокимлари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари вакиллари ҳамда кенг аҳоли иштирок этдилар.

Учрашувларда мустақиллик барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг асосий омили экани кенг очиб берилди. Халқимиз ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъият ва матонатини намоён этиб, жаҳон майдонида муносиб ҳурмат-эътибор қозонгани, Ўзбекистонннинг ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўли – ўзбек модели ўзини оқлагани ва бугунги кунда амалий натижаларини бераётгани, мамлакатимизда белгилаб олинган “Ислоҳот-ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” даъвати эришган барча ютуқларимизнинг ҳаётбахш манбаи бўли келаётганига алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, тадбирларда мустақиллигимизнинг иқтисодий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган энг муҳим стратегик дастурлар (ғалла, ёқилғи-энергетика, транспорт-коммуникация соҳасидаги мустақилликни таъминлаш)нинг мазмун-моҳияти, истиқлол йилларида бой тарихимиз, бебаҳо меросимиз, дину диёнатимиз, кўҳна урф-одат ва анъаналаримизнинг қайта тиклангани, давлатимиз томонидан ёшларимизнинг жисмонан бақувват, маънавий жиҳатдан етук авлод бўлиб, улғайишига берилаётган юксак эътибор, хотин-қизларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, аёлларни эъзозлашга қаратилган қатор қарор ва дастурларнинг амалий натижаларини кўрсатиб бериш, аҳолимизнинг асосий қисми яшайдиган қишлоқ жойларида муносиб турмуш шароитини яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида шаҳар шароитидан кам бўлмаган замонавий уй-жой массивлари комплекс барпо этилаётгани ҳамда бу яратилаётган шароитларнинг қадрига етиш борасида фикрлар юритилди.

IMG_4054.jpg

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигига бағишланган тантанали маросимда “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш-бизнинг бош мақсадимиздир” мавзусида белгиланган устивор вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик ва хавфсизликни, фуқаролар ва миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш лозимлиги, бу энг аввало кенг аҳолига боғлиқ экани айтиб ўтилди.