Янгиликлар
Моддий ёрдам берилди.
Моддий ёрдам берилди.
Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро А.Туропов Президент виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб, икки нафар фарзанди борлигини, ижтимоий аҳволи оғирлигини, соғлиғи ёмонлигини маълум қилиб, нафақа пули ва моддий ёрдам беришда амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан адлия бошқармаси ходимлари томонидан жойига бориб, тегишли мутахассислар билан биргаликда ўрганиш ўтказиш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан
А.Туроповга моддий ёрдам тайинланиб, мурожаат ижобий ҳал қилинди.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими
Ҳомид Ҳотамов