Янгиликлар
Қарздорлик асоссиз деб топилди.
Қарздорлик асоссиз деб топилди.
Адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан Ромитан туман Газли шаҳарчасида
ўтказилган сайёр қабулда Ромитан туманида яшовчи фуқаро Ш.Йўлдошева иштирок этиб, “Ромитантумангаз” филиали ходимлари томонидан асоссиз равишда 2 миллион сўм ҳисобланган газ қарздорлигидан норозилигини билдирди.
Бошқарма ходимлари томонидан мурожаат рўйхатга олиниб, муаллиф иштирокида мурожаатда кўрсатилган важлар жойига бориб батафсил ўрганиб чиқилганда, фуқаро Ш.Йўлдошеванинг табиий газдан қарздорлиги нотўғри ҳисобланганлиги, яъни мавжуд қарздорлик 2 миллион сўм эмас балки 54 минг сўм эканлиги аниқланиб, мурожаат қаноатлантирилди.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими
Ҳомид Ҳотамов