Янгиликлар
Жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш
Бухоро вилоятида “Жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ахборот хизматлари ва ОАВнинг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди. Семинар-тренинг Словениянинг “Regional Dialogue” халқаро нодавлат ташкилоти томонидан ташкил этилди. Тадбирда вилоятдаги барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг матбуот хизмати ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Тадбир аввалида тренерлар томонидан иштирокчилардан бугунги семинардан қандай натижа кутаётганликлари тўғрисида фикрлари тингланди.
Семинар-тенингда “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ва ҳуқуқий эксперимент доирасида слайдлар намойиш этилиб, бу орқали ахборот хизмати ходимларининг масъулияти қай даражада юқори экани, ходимларнинг асосий вазифаси ва бу борадаги Ўзбекистон Республикасида қонунчилик билан таништириб ўтилди.
Шунингдек, семинарда адлия бошқармаси ходими томонидан веб-сайтларга жойлаштириладиган маълумотлар ва уларга қўйиладиган талаблар, ахборотни оммага етказиш усуллари, ахборот хизмати ходимларининг ОАВ билан алоқа жиҳатлари, фаолиятнинг метод ва шакллари тўғрисида аниқ тушунчалар бериб ўтилди.
Семинар-тренинг давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, медиа-режа тузиш ҳамда матбуот анжумани ташкил қилиш вазифаларини муҳокама этдилар. Ҳар бир гуруҳ ташкил этган ишларини тақдим этдилар, тақдимотлар юзасидан тренерлар ва экспертлар томонидан иштирокчиларга тавсиялар берилди.
Тадбир сўнгида “Regional Dialogue” халқаро нодавлат ташкилоти раҳбари Мьюша Север ҳуқуқий эксперимент давомида қилинаётган ҳамкорликдан мамнунлигини ҳамда ахборот хизмати ходимлари ва ОАВ вакиллари томонидан ҳакорликни бунданда кенгроқ йўлга қўйишлари борасида тавсиялар бериб ўтди.