Янгиликлар
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман(шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2018 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида
Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман(шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2018 йил 9 ойи давомида амалга
оширилган ишлар ҳақида
М А Ъ Л У М О Т
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат ва адвокатура органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.
I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2018 йилнинг 9 ойи давомида 536 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 394 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 234 та мурожаат ёки 59 фоизи қаноатлантирилган.
Бундан ташқари, 160 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 93 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган. Шунингдек, бошқармага келиб тушган 49 та мурожаат туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилиб ҳал этилган.
Келиб тушган мурожаатларни 87 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган, 229 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида кўриб чиқилган, 96 таси жойига чиқиб ўрганилган, 312 та мурожаатлардаги важлар бўйича тегишли ташкилотларга сўров хати юборилиб, уларга асосан мурожаат этган фуқароларга жавоб берилган.
Туман(шаҳар) адлия бўлимларига 2018 йилнинг 9 ойи давомида 1631 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 1391 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 1222 та мурожаат ёки 87 фоизи қаноатлантирилган.
Бундан ташқари, 169 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 125 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган. Келиб тушган мурожаатларни 71 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган, 978 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида кўриб чиқилган, 584 таси жойига чиқиб ўрганилган.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2018 йил 9 ойи давомида жами 43 та мурожаатлар келиб тушган.
“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 20 таси ёки 47 фоизи қаноатлантирилиб, 22 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнининг 19 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган ҳамда 29 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида жойига чиқиб ўрганилган.
III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:
Вилоят адлия бошқармаси томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва юридик хизматлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.
Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 179 та тақдимнома, 2 та жиноий таклиф, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 53 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 6 та) ва 603 та огоҳнома киритилган.
Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 110 тани ташкил қилиб, шундан 24 таси вазифасидан озод қилинган. 52 та шахслар эса маъмурий жавобгарликка, 1 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 14 тақдимнома ва 4 та маъмурий таклифлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Туман(шаҳар) адлия бўлимлари томонидан эса қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 294 та тақдимнома, 3 та жиноий таклиф, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 82 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 12 та) ва 966 та огоҳнома киритилган.
Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 64 тани ташкил қилиб, шундан 15 таси вазифасидан озод қилинган. 45 та шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 143 тақдимнома ва 19 та маъмурий таклифлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.
IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2018 йил 9 ойи давомида фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 576 млн 369 минг сўмлик 147 та даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида 37 млн. 977 минг сўмлик 64 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.
Киритилган даъво аризаларнинг 331 млн. 962 минг сўмлик 129 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.
Туман(шаҳар) адлия бўлимлари томонидан эса 2018 йил 9 ойи давомида судларга жами 3 млрд. 313 млн 651 минг сўмлик 1512 та даъво аризалари киритилган.
Киритилган даъво аризаларнинг 1 млрд. 312 млн. 506 минг сўмлик 893 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.
V. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича:
Ҳисобот даврида бўлим томонидан жами 55 та идоралар фаолияти ўрганилди. 45 та идораларнинг статистик ҳужжатлари, шунингдек, 135 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди. Шундан, 24 тасини қонун ҳужжатлари, 39 тасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, 48 тасини Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 16 тасини идоравий норматив ҳужжатлар, 8 тасини халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этди.
Ҳисобот даврида 62 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 2 маротаба маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, 6 маротаба вазирликка таҳлилий маълумотлар киритилди.
Ўтказилган таҳлиллар натижасида 27 та қонун ҳужжатларида номувофиқликлар аниқланди.
Шунингдек, вилоятдаги кенг аҳоли ўртасида ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид муаммоларни аниқлаш бўйича 2 маротаба сўровлар ўтказилди.
Ушбу сўровларда жами 1027 нафар аҳоли иштирок этди. Сўровлар натижалари ҳақида вазирликка белгиланган тартибда ахборот берилди.
Ҳисобот даврида ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 2 та ҳужжат бекор қилиниб, 7 таси қонунчиликка мувофиқлаштирилди.
VI. Бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.
Бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2018 йилнинг 9 ойи давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 98 та ариза кўриб чиқилди. Ушбу аризалардан 82 таси қаноатлантирилди, 13 таси рад қилинди ҳамда 3 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 62 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 16 та қайта давлат рўйхатига, ва 4 та ҳисоб рўйхатига, шунингдек 3 та ННТнинг рамзи, 1 та диний ташкилот давлат рўйхатига олинди.
VII. Бошқарманинг нотариат ҳамда адвокатура фаолияти бўйича:
Бухоро вилоятида фаолият кўрсатаётган давлат нотариал идоралари томонидан 158 767 та нотариал ҳаракат амалга оширилиб, 26 млрд. 316 млн. 201 минг 744 сўм давлат божи, 1 млрд. 313 млн. 710 минг 836 сўм герб йиғими, 3 млрд. 433 млн. 789 минг 376 сўм пуллик хизмат ундирилди.
Бухоро вилоятидаги барча, яъни 31 та давлат нотариал идораси нотариуслари вилоятдаги 540 та маҳаллага бириктирилган.
Бириктирилган нотариуслар хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар ўртасида ерга, унга эгалик, ворислик ва мерос ҳуқуқи юзасидан тегишли тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Хусусан, 30.09.2018 йил ҳолатида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 500 га яқин маҳаллаларда учрашувлар ташкил этилди ҳамда нотариал ҳаракатларни ўша жойнинг ўзида амалга оширилиши тизими йўлга қўйилди, натижада мазкур учрашувларда давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 1563 та нотариал ҳаракат сайёр тартибида расмийлаштирилди.
VIII. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:
2018 йилнинг 9 ойи давомида адлия бошқармасига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 43 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилди. Шундан, 2 та қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги сабабли қайтарилди. 41 тасига розилик имзоси қўйилди.
Бошқарма томонидан жорий йилнинг 9 ой давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 55 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган бўлиб, шундан 12 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинди. Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари расмий нашрларда эълон қилинди.
Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида 2018 йил 9 ойи давомида жами 40 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 14 мартдаги “Юридик хизмат фаолиятига доир айрим ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 73-ум-сон буйруғига асосан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш комиссияларининг таркиби тасдиқланган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида 79 нафар юридик хизмат ходими суҳбатдан ўтказилди.
Шунингдек, 57 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилди, шундан 53 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтган деб топилиб гувоҳномалар берилди, 4 нафари эса аттестациядан ўтмаган деб топилди.
IX. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:
2018 йил 9 ойи давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 104 та таклиф киритилган.
2018 йил 9 ой давомида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 2886 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 303 таси ОАВ орқали (83 та телевидение, 49 та радио, 23 та газета ва журналларда ҳамда 148 та веб саҳифада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 600 маротаба маърузалар ва давра суҳбати, 169 маротаба семинар, 2 маротаба конференциялар ўтказилган.
Мазкур тадбир ва ОАВлар орқали амалга оширилган чиқишларда қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, 72 турдаги 5500 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.
Туман(шаҳар) адлия бўлимлари томонидан эса 2018 йил 9 ой давомида жами 9710 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 1089 таси ОАВ орқали (33 та телевидение, 87 та радио, 46 та газета ва журналларда ҳамда 923 та веб саҳифа ва бошқада) ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, 1752 маротаба маърузалар ва давра суҳбати, 269 маротаба семинар, 6111 маротаба уйма-уй бориб тарғибот ўтказилган ҳамда 430 турдаги 15000 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими