Янгиликлар
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2018 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2018 йилнинг
9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот.
Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2018 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.
Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2018 йилнинг 9 ойи давомида 536 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 394 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 234 та мурожаат ёки 59 фоизи қаноатлантирилган.
Бундан ташқари, 160 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 93 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган. Шунингдек, бошқармага келиб тушган 49 та мурожаат туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилиб ҳал этилган.
Келиб тушган мурожаатларни 87 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган, 229 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида кўриб чиқилган, 96 таси жойига чиқиб ўрганилган, 312 та мурожаатлардаги важлар бўйича тегишли ташкилотларга сўров хати юборилиб, уларга асосан мурожаат этган фуқароларга жавоб берилган.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2018 йил 9 ойи давомида жами 43 та мурожаатлар келиб тушган.
“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 20 таси ёки 47 фоизи қаноатлантирилиб, 22 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнининг 19 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган ҳамда 29 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида жойига чиқиб ўрганилган.
Шунингдек, Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида 2018 йил I ва II ярим йиллигида туманларнинг чекка ҳудудларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадваллари тасдиқланган. Мазкур сайёр қабул қилиш жадваллари бошқарма биноси кириш жойидаги стендга ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган.
Шунга кўра, жорий йилнинг 27 февраль куни Бухоро туманида, 29 март куни Пешку тумани Жонгелди МФЙ, 19 апрель куни Ромитан тумани Қизилравот МФЙ, 14 май куни Ғиждувон тумани Ғишти МФЙ, 25 май куни Ромитан тумани Газли шаҳри, 21 июнь куни Ғиждувон тумани Зафаробод МФЙ, 15 август куни Жондор тумани Хумин МФЙ, 20 сентябрь куни Олот тумани Усмоншайх МФЙ ҳудудларида бошқарма раҳбариятининг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр қабул кунлари ташкил қилиниб, мазкур сайёр қабул кунлари ҳақидаги маълумотни ҳудуддаги аҳолига етказиш мақсадида “Бухоронома”, “Гала Осиё овози”, “Ромитаннома”, “Ғиждувон” газеталарида ҳамда маҳаллий “Истиқлол ТВ” ва Бухоро вилоят телерадиокомпаниялари орқали эълонлар берилди.
Мазкур сайёр қабуллар жараёнида жами 150 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, 76 таси қаноатлантирилди, 53 таси тегишлилиги бўйича юборилди ва 17 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Бундан ташқари, мурожаатларнинг кўриб чиқилиш аҳволи ҳар ҳафта ўтказилаётган тезкор йиғилишларда танқидий муҳокама қилиниб, бу борада натижадорликни янада ошириш чоралари кўриб борилмоқда.
Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган ва қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар матбуотда ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилмоқда.
II. Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинди.
1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 251 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 173 таси ҳал этилган бўлиб, 131 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 75 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 15 тақдимнома, 11 даъво аризаси, 1 та маъмурий ва 2 та жиноий таклиф киритилган.
Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 4 нафар ходим интизомий, 1 нафар жиноий, 1 нафар маъмурий жавобгаликка тортилиб, 260 416 400 сўм зарар ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 3 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.
Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
- меҳнат низолари юзасидан 16 та
- ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан 14 та
- уй-жойга доир қонунлар юзасидан 7 та
- ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 10 та
2. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид жами 15 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 10 таси ҳал этилган бўлиб, 7 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 70 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича тегишли таъсир чоралари киритилган.
IV. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб натижалари бўйича:
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига эьтибор қаратадиган бўлсак, қуйидагича натижаларга эришилганлиги кузатилади.
Жумладан, шикоятлар бўйича:
2018 йилнинг 9 ойлиги давомида жами 1075 та шикоят келиб тушган бўлса, шулардан 888 таси (82%) қаноатлантирилган, 84 тасига (1%) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 34 таси (0,3%) тааллуқлиги бўйича бошқа идораларга юборилган.
Шикоятларнинг хусусияти бўйича:
Меҳнат низолари юзасидан 826 та (490 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида);
Ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 40 та;
Уй-жой масаласида 25 та;
Ерга доир масалалар бўйича 17 та;
Бошқа масалалар бўйича 100 тани ташкил этмоқда.
Аризаларнинг кўриб чиқилиши бўйича:
2018 йилнинг 9 ойлиги давомида 556 та ариза келиб тушган бўлиб, 334 таси (60%) қаноатлантирилган, 85 (15%) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 90 таси (16%) тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
Аризаларнинг хусусияти бўйича:
Қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш юзасидан 83 та;
Бошқа масалада 473 та аризалар келиб тушган.
Бўлимлар томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Бўлимлар томонидан жами қабуллар давомида 1456 та мурожаат қайд қилинган, 351 таси шахсий қабул пайтида, 1105 таси сайёр қабул жараёнида мурожаатлар қайд қилинган.
Шахсий ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг 1147 таси қаноатлантирилган, 115 тасига тушунтириш берилган, 111 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
Қаноатлантириш даражаси бўйича Бухоро туман (103/88), Ғиждувон туман (245/221), Когон туман (124/120), Олот туман (221/204), Когон шаҳар (140/137), Ромитан туман (124/108), Бухоро шаҳар (120/100) адлия бўлимлари томонидан юқори кўрсаткичларга эришилганлиги кузатилади.
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими