Янгиликлар
“Сайёр қабул” ташкил этилди.
“Сайёр қабул” ташкил этилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда аҳолига янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида, Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни Бухоро туманининг Боғикалон ва Қўшходим маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида аҳолига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли ҳамда 789-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Тадбир давомида масъул ходимлар уйма-уй юриб 50 га яқин фуқаролар ва мазкур ҳудуддаги пахта даласидаги ҳашарчилар билан учрашдилар.
Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан мурожаатлар сайёр тартибда рўйхатга олиниб, бажарилиш муддатлари белгиланди.
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими