Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

ФУҚАРОНИНГ ИШ СТАЖИ ТИКЛАНДИ


Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Тўхтаеванинг иш стажини тиклашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, фуқаро Рухсат Тўхтаеванинг пенсия тайинлашда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро шаҳар бўлими томонидан 1991, 1997-2000 йилларни Халқ таълими бўлимига қарашли
4-МТМда тарбияланувчи вазифасида ишлаган даврларни умумий иш стажи ҳисобига инобатга олинмаганлиги аниқланди.

Фуқаро манфаатида 1991,1997-2000 йилларда ишлаган даврни пенсия ҳисоблашда умумий иш стажига олиш мажбуриятини юклатишини сўраб, Бухоро шаҳар маъмурий судига даъво ариза киритилди.

Суд қарорига асосан даъво қаноатлантирилиб, фуқаро Рухсат Тўхтаеванининг ҳисобга олинмаган умумий иш стажи ҳисобга олиш бўйича Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро шаҳар бўлимига мажбурият юклатилиб, мурожаат қаноатлантирилди.

Достон АДИЗОВ

Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими