Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

ФУҚАРО ИШГА ТИКЛАНДИ


Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Комиловнинг меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлигидан ҳамда ойлик иш ҳақи берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, фуқаро Р.Комилов “BUKHARA AGRO EXPORT” МЧЖ томонидан меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ҳамда ойлик иш ҳақи берилмаганлиги ҳолати аниқланди.

Ишга тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун “BUKHARA AGRO EXPORT” МЧЖдан ҳар ой 934819 сўм миқдорида ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобида жами 4 674 095 сўм ҳамда 1 689 000 сўм иш ҳақини ундиришни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво ариза киритилиб,  мурожат қаноатлантирилди.

 

 

Туйғун АЗИМОВ

Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими