Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

МУРОЖЖАТ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ.


Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро А.Баротованинг турмуш ўртоғига васий тайинлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, фуқаро А.Баротованинг турмуш ўртоғи Н.Астанов Бухоро вилоят ҳокимлиги соғликни сақлаш бошқармасига қарашли  Қоракўл туман ногиронлар учун эркаклар интернат уйининг тарбияланувчиси эканлиги аниқланди.

 Қоракўл туман “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйининг директори ҳамда Қоракўл туман давлат нотариал идораси нотариусига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
22 сентябрдаги 269-сон  карори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги низомнинг 70-банди талаблари тушунтирилиб, Қоракўл туман “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйининг директори томонидан фуқаро А.Баротованинг турмуш ўртоғи Н.Астанов номидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилиб, фуқаро А.Баротованинг мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

 

Туйғун АЗИМОВ

Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими