Янгиликлар
Аҳоли учун яна бир қулайлик.
Мамалакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар мазмун-мохияти аввало инсон манфаатлари, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, турмуш шароитини яхшилаш каби эзгу мақсадларга қаратилган.
Хусусан, Конституциямизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини акс эттирувчи моддаларнинг мавжудлиги, қонунчилик органлари томонидан ишлаб чиқарилаётган қонун ва қонун ости ҳужжатлари бунинг яққол ифодасидир.
ЎЗбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги “Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 1015-сонли қарори шулар жумласидандир.
Мазкур қарор билан, енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли яъни 30 кунгача ижарага бериш тартиби белгиланиб, ижарага берувчи ва ижарачининг хукуклари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари тартибга солинади.
Низомга кўра ижрага берувчи ва ижарачи ўртасида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тузиладиган, нотариал расмийлаштириш ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказишни талаб этмайдиган транспорт воситасини қисқа муддатли ижарага бериш тўғрисида ёзма келишув белгиланган.
Шартнома тузиш учун ижарачи ижарага берувчига фақатгина фуқаролик паспортини, транспорт воситасидан фойдаланадиган шахснинг хайдовчилик ryвохномасини, тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳакидаги маълумотномани тақдим этади.
Ижарага берувчилар ва ижарачилар ўртасида транспорт воситаларининг ижара шартномасини тузиш, бажариш ва тугатиш юзасидан мунозарали масалалар амалдаги конун хужжатларига мувофик ҳал этилади.
Бухоро шаҳар 10-сон давлат нотариал
идораси нотариус стажёри
Атоева Зулайхо Амоновна