Янгиликлар
11
Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Ҳуқуқий билимлар” кунининг навбатдаги ўқув машғулот соатида “Ватанимга таянчман” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижроси юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Ҳуқуқий билимлар” кунининг навбатдаги ўқув машғулот соатида “Ватанимга таянчман” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Бухоро вилоят Мудофаа ишлари Бухоро вилоят Мудофаа ишлар бошқармаси ва Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБдан ходимлари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчиларига Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рахматов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан ҳамда “Юрт тинчлигини асраш ва унинг равнақи йўлида хизмат қилиш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир” мавзусида маъруза қилинди.
Шунингдек, тадбир давомида бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига берилаётган имтиёз ва қулайликлар, уларни моддий ва маънавий томондан қуллаб қувватлаш борасидаги қонун ҳужжатлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.