Янгиликлар
25
САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММО, ЕЧИМ ВА САМАРА
Жорий йилнинг 21 февраль куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва Ромитан туман адлия бўлими томонидан Ромитан туманидаги “Қизилравот” МФЙ биносида аҳолининг муаммолари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Т.Очилов ва бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Рўзиевлар томонидан ҳудуд аҳолиси билан уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан очиқ мулоқот олиб борилди. Сайёр қабулда 50 га яқин фуқаролар иштирок этди, адлия ходимлари томонидан ишитрокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 461-сон Қарорининг мазмун моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан маъруза қилинди. Шунингдек, фуқаролардан уй-жой қуриш учун ер ажратиш, электр таъминоти, моддий ёрдам, иш ҳақи ҳамда меҳнат ва бандлик масалалари юзасидан мурожаатлар қабул қилинди ва қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.




